19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 07:43
Жамият 👁 335

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ

7 январь куни туман Давлат хизматлари марказида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш афзалликлари ва қулайликларини батафсил тушунтириш мақсадида тақдимот ўтказилди.

Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилмоқда. “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини амалда рўёбга чиқариш, халқимизнинг давлат органлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга бўлган ишончини қозониш, Давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш борасида жадал суръатлардаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Амударё тумани аҳолисига тез ва сифатли хизмат кўрсатиб келаётган Давлат хизматлари марказида бугунги кунда 150 га яқин турдаги хизмат кўрсатилиши учун барча шароит яратилган. Аҳолининг оғирини-енгил узоғини яқин қилиш ҳамда моддий харажатларини тежаш мақсадида йилдан-йилга давлат хизматлари осон, қулай ва шаффоф тарзда амалга оширилмоқда.

Жорий йил 7 январь куни туман Давлат хизматлари марказида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш афзалликлари ва қулайликларини батафсил тушунтириш мақсадида тақдимот ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари Агентлиги директори ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиев ҳамда Агентлик матбуот хизмати ходимлари, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Казбек Артиков ва Агентликнинг бошқа масъуллари, туман Давлат хизматлари маркази ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, фуқаролар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари Агентлиги директори ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиев тақдимот давомида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари тўғрисида сўз юритиб,  ундан фойдаланиш тартиби ва қоидаларини батафсил тушунтириб берди. Тақдимотда иштирок этаётган бошқа масъуллар томонидан Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, енгилликлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида Давлат хизматларини сайёр тартибда кўрсатиш амалиётини кенг жамоатчилик иштирокида амалга ошириш мақсадида тумандаги Тош-ёп овул фуқаролар йиғини ҳудудида  сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабулда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш ва унинг қулайликлари бўйича кенг тушунчалар берилди. Шундан сўнг, овул аҳолисига сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида фуқаролардан аризалар қабул қилинди. 

Марказ ходимлари томонидан олис ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларга овул ва маҳаллаларга борган ҳолда давлат хизматлари кўрсатилиши уларнинг моддий сарф-харажатларининг тежалишига олиб келмоқда. Бу каби тадбирлар Давлат хизматлари марказларида ҳар йили олиб борилиши йўлга қўйилган.

Ўтган 2020 йил давомида туман Давлат хизматлари марказлари томонидан 61 минг 883 давлат хизмати кўрсатилди. Марказда 856 тадбиркорлик субьектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, 768 нафар фуқаро томонидан электрон давлат хизматларидан эркин фойдаланган ҳолда ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилди.

Марказ томонидан сайёр тартибда 3978 давлат хизмати кўрсатилиб, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига қулайлик яратилди. Бугунга келиб аҳолининг барча қатлами ҳужжатлар борасидаги муаммоларига Давлат хизматлари марказлари орқали ечим топмоқда. Агентлик фаолияти йўлга қўйилган дастлабки пайтда Марказлар томонидан 33 турдаги давлат хизматлари кўрсатила бошлаган бўлса, ҳозирги кунда хизмат турлари 100 тадан ўтди. Юртдошларимиз ушбу хизматлардан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз баҳраманд бўлишмоқда.

Давлат хизматлари маркази том маънода қулайликлар масканига айланди. Фуқаролар бу жойда бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга. Таъкидлаш жоизки, бугунга келиб ушбу тизим бутун халқимизнинг ишончли ва тезкор кўмакчисига айланди.

Умида Сапарбоева, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026