19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 07:44
Жамият 👁 189

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

7 январь куни Амударё тумани ҳудудида 2020 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга туман ҳокимлиги масъуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва ўринбосарлари иштирок этдилар. Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаевнинг маърузаси тингланди.

У ўз сўзида туман прокуратураси томонидан 2020 йилда барча соҳаларда олиб борилган назорат тадбирлари натижасида 272 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, уларнинг муҳокамасига кўра, 60 нафар шахс интизомий, 78 нафар шахс маъмурий, 13 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилганлиги, тергов ва назорат тадбирлари давомида давлат ва жамият манфаатларига етказилган жами 232 миллион 698 минг сўмлик зарар ихтиёрий ундирилиб, 119 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланганлигини қайд этди.

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг йўл очиб бериш юзасидан кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан айрим давлат органлари ходимлари томонидан қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, туман прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан туман қурилиш бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиалида ўтказилган текширишлар жараёнида қурилиш бўлимининг архитектори  томонидан бир неча нафар тадбиркорлик субъектларига савдо объектини ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсат берилувчи ҳужжатини ўз вақтида Давлат хизматлари маркази орқали тақдим қилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали  айрим ходимлари ҳам юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган.

Тумандаги фаолият юритаётган 3 та тижорат банкларига жами 45 миллиард 70 миллион сўм миқдорида “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури бўйича имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, амалда  30 миллиард 594 миллион сўм ажратилган, холос. Кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорлик қўллаб-қувватланиб, қулай ишбилармонлик муҳити яратилмаганлиги туфайли 449 та тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тўхтатган, 69 таси тугатган. Шунингдек, пандемия шароитида аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун картошка, пиёзнинг етарлича захираси яратилмаган, картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотларининг ҳисоботига қўшиб ёзилган.

“Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури асосида туманда 2020 йилда жами 15 та лойиҳа маъқулланиб, лойиҳаларга 3 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланиши ва 57 та доимий иш ўрин яратилиши белгиланган бўлса-да, 4 нафар тадбиркор 7 ишчи ўрни яратган, холос.

Шунингдек, хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига 65 та йирик лойиҳаларда 373 та янги иш ўрин яратилиши белгиланган бўлса-да, амалда 57 та янги иш ўрни яратилган.

Маърузачи ўз сўзида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва  бошқа соҳалардаги камчиликларга, туманимизда ҳуқуқбузарликлар ва  жиноятларнинг содир этилишининг олдини олишда йўл қўйилган камчиликларга ҳам батафсил тўхталди, келгусида бунингдек ҳолатларга барҳам бериш зарурлигини таъкидлади.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, биринчи ўринбосари А.Машарипов, туман ҳокими ўринбосарлари Маъмур Темирбоев, Жасур Норимов, Рашид Салаев, Алишер Йўлдошев, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Фарҳод Собиров ва ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим бошлиғи Шуҳрат Ботиров қатнашди ва туманда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида маъруза қилди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026