16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:58
Адабиёт 👁 230

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Узатилаётган қизга

Кетмоқдасан уйинг ташлаб,

Ота-онанг кўзин ёшлаб.

Тақдирингга шу ёзилган,

Муҳр бўлиб хўп босилган.

Қандай эрур янги уйинг,

Шу ҳақдадир фикр-у ўйинг.

Кетгайсан-ей ташлаб томир,

Эшилиб юр, мисли хамир.

Ортда қолди эркалигинг,

Укангларга серкалигинг.

Келин ўрни мудом пастда,

Ўхшайдурсан гоҳ чўп-хасга.

Бекачларинг бўлса агар,

Синашарлар ҳар тонг-саҳар,

Тенгдошлардан олиб ўгит,

Тўй кечаси куёв йигит,

“Сиз”ни қўйиб, “сен” деяр,

“Хўжайининг мен” деяр.

Қайнонангда таъна гап кўп,

Топишмоқли маъно гап кўп.

Тил учида дейди: “қизим,

Икки қилма айтган сўзим”.

Биз ҳам келин бўлганмиз, дер,

Яшнаб ҳамда сўлганмиз дер.

Осон эмас бўлмоқ маъқул,

Кутгил доим, пичинг, ақл.

Қайнотанг ҳам ғалат одам,

Айтганимда йўқдир хатом.

Гоҳ-гоҳида айниб турар,

Дашном берар, ҳам дўқ урар.

Хуллас, келин бўлмоқ қийин,

Баъзан баҳонг тўқсон тийин.

Шу тахлитда кунлар ўтиб,

Жим юролсанг чиққунг ютиб,

Униб-ўссанг шудир бахтинг,

Оналигинг – олтин тахтинг.

Улғайишиб соя бўлар,

Суянмоққа қоя бўлар.

Кўкрагингга тегар офтоб,

Юришарлар сени мақтаб.

Ором олар асабларинг,

Унутилиб азобларинг.

Эсда тутгил шуни зинҳор,

Бундай қисмат аёлда бор.

Шундай бўлган, қолар абад,

Ой ўн беши ёруғ, албат.

Насиҳат шу: сабрли бўл,

Тилинг эмас, югурсин қўл.

Эринмасдан этсанг хизмат,

Топадурсан ҳар он иззат.

Мақтов, олқиш сеникидир,

Қуруқ раҳмат меникидир.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ, фахрий журналист.

 

АРМОНСИЗ ҚИЗ

(Узатилаётган қизга)

Дугона, дўстига сўзи ботмаса,

Ишонган ёридан жафо тотмаса,

Чиқони бир куни сирин сотмаса,

Армони бормикан, шундай қизнинг ҳам?!

 

Этагин ўпсалар гуллар сўқмоқда,

Йигитлар тўлғонса ишқий қийноқда,

Ака тоғдек турса керакли чоғда –

Армони бормикан, шундай қизнинг ҳам!?

 

Тўйида бахт тутса ич-у ташини,

Онаси ардоқлаб артса ёшини,

Отанинг кўксига қўйса бошини

Армони бормикан, шундай қизнинг ҳам!?

 

Тезда кечирсалар бўлса хатоси,

Айланиб-ўргилса, сингил – опаси,

“Ўзимнинг қизим!” деб турса отаси,

Армони бормикан, шундай қизнинг ҳам!?

 

Баҳорда этса гул сармаст димоғин,

Йигитлар туш кўрса лола ёноғин,

Мураббий онадек очса қучоғин,

Армони бормикан, шундай қизнинг ҳам!?

 

Она каби билса,севса элини,

Хизматга шай турса сириб белини,

Момолар истаса қилмоқ келини,

Армони бормикан, шундай қизнинг ҳам!?

 

Ё РАББИЙ! Жаннатнинг меваси – Удир!

Шеъримнинг ғайбона эгаси – Удир!

Саломчининг орзу-ҳаваси – Удир!

Армони бормикан, шундай қизнинг ҳам!?

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

 

Янги йил тонгида

Яна мамлакатнинг бир тонги отди,

Қанча “хайр” ўтди, бошланди “салом”.

Тириклик шукрига қўшилар яна,

Тонгда яқинлардан келган ҳар пайғом.

 

“Омад олиб келсин янги йилимиз”,

Уйғонар шу ният билан одамлар.

Ҳар кимни шу тонгда кўнглига олган,

Зафарларга элтсин босган қадамлар.

 

Қандай эл бўлса-да, эртаси порлоқ

Агар қўлласа ёш авлодларини.

Марра бизникидир тарбия қилсак

Юртнинг Алпомиш-у Фарҳодларини.

 

Халқимиз соғлиги бўлсин мустаҳкам,

“Соғ танда – соғ ақл” дейдилар ахир,

Агарда куч билан ақл бирлашса,

Буюк халқ қудрати бўлади зоҳир.

 

Равон йўл қадрини билганлар учун,

Айнан ушбу кундир шодлик айёми –

Тўқсон йилдан кейин яна бошланди,

Турксиб йўлларининг янги давоми.

 

Кўприк қурилмоқда дарёга жадал,

Раҳбарлар бу ишда кўрсатиб сабот.

Шу сабаб бирлашган иккала элнинг,

Ҳаёти бўлади янада обод.

 

Эзгу ният бўлса ҳамма қалбларда

Қари-ёш – ҳамманинг бахти кулажак.

Албатта, орзулар амалга ошиб,

Баримизни кутар порлоқ келажак!

А.Нафасов.

ЭРТАКЛАРНИ СОҒИНИБ

Эсимда, бир пайтлар дилкаш момолар,

Эринмай ғаройиб эртак айтарди.

Унда ошиқ ёрин, ботир ўз элин,

Ёвлардан қутқариб, енгиб қайтарди.

Беҳисоб бойлигин қизғонган хасис,

Сахийлар олдида мулзам бўларди.

Эзгулик париси доимо ғолиб,

Ёсуман ҳасаддан куйиб ўларди.

Эртакларни тинглаб, яхшилик тилаб,

Улғайдик, у дамлар энди қайтмайди.

Болалар телефон ўйнаб, момолар

Сериалга ишқибоз, эртак айтмайди.

Эртаклар покликка етаклар эди,

Не билсак, барини ростига йўйдик.

Ақлимиз шунчалар ўзиб кетдими,

Нечун эртакларга ишонмай қўйдик.

Тилагим, фарзандлар Ватанни севиб,

Тоҳир ким, Зуҳро ким, билиб яшасин.

Улар ҳар жабҳада фидойи бўлиб,

Ботирларга ҳавас қилиб яшасин.

Улуғлар лоқайд-у, бошқалар бефарқ

Бўлавермай ўйланг эртангингизни.

Момолар, турли хил эрмакни қўйиб,

Болаларга айтинг, эртагингизни.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

 

Дуосини ол

Бу дунё роҳатин кўрайин десанг,

Эл ичра ҳурматда юрайин десанг.

Қаддингни тик тутиб турайин десанг,

Аввало отангнинг дуосини ол,

Кейинидан онангнинг ризосини ол!

 

Қулингни сотгин-у қул бўлгин ўзинг,

Ҳамиша хизматин ўзинг қил, ўзинг.

Ширинсуханликда бўлсин ҳар сўзинг,

Аввало отангнинг дуосини ол,

Кейинидан онангнинг ризосини ол!

 

Бир парча этликдан ўстирган сени,

Довулдан, шамолдан асраган сени.

Не бир азобларда ўстирган сени,

Аввало отангнинг дуосини ол,

Кейинидан онангнинг ризосини ол!

 

Ҳадемай қайтади ўзингга билсанг,

Яхшими, ёмонми хизматин қилсанг.

Танангга ўйлаб кўр, ўзингга келсанг,

Аввало отангнинг дуосини ол,

Кейинидан онангнинг ризосини ол!

 

Эй фарзанд! Ҳаммаси Қодир Худодан,

Бу сўзлар меросдир, Одам Атодан.

Сақланиб юргайсан ҳар дам хатодан,

Аввало отангнинг дуосини ол,

Кейинидан онангнинг ризосини ол!

Фарҳод Авезов, Намуна МФЙ.

 

Қиш

Қишда келади уйга,

Қорбобо меҳмон бўлиб.

“Соғ бўлинглар болалар”,

Дейди Қорқизча кулиб.

 

Чуғурлашиб кўчада,

Қорбўронлар ўйнаймиз.

Қизиқарли ўйинлар,

Ўйнашдан тўхтамаймиз.

Ирода БАҲРОМОВА,

76-мактаб ўқувчиси.

 

Шукрона

Дилдан шукур қиламиз,

Озод, ҳур замон учун.

Қувончларга тўламиз.

Осуда осмон учун!

 

Шунчалар бахтиёрмиз,

Ризқ-рўзимиз бутундир.

Ҳалол меҳнатга ёрмиз,

Дастурхонлар  тўкиндир!

Фазилат ЙЎлдОшева, 22-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019