19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:34
Жамият 👁 158

НУРОНИЙЛАР МЕЪМОРИЙ ОБИДАЛАР САЁҲАТИДАН КАТТА ТААССУРОТЛАР БИЛАН ҚАЙТДИ

НУРОНИЙЛАР МЕЪМОРИЙ ОБИДАЛАР САЁҲАТИДАН КАТТА ТААССУРОТЛАР БИЛАН ҚАЙТДИ

Қиличбой овулидаги маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ нуронийлар Республикамиз ҳудудидаги тарихий масканлар, муқаддас қадамжоларга саёҳат қилишди.

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида бугун Қорақалпоғистон Республикаси туристик салоҳияти тез суръатларда ривожланиб бораётган ҳудудлардан саналади. Республикамиз ҳудудида сайёҳларни жалб қилиш мумкин бўлган кўплаб маданий мерос объектлари мавжуд.

Улуғ аждодларимизнинг ақлу-закоси билан бунёд бўлган маданий бойликларимиз гўзаллигидан баҳра олишларига, юртимиз тарихини яқиндан танишишлари ҳамда  маданий ҳордиқ чиқаришларига шароит яратиш мақсадида туманимиздан бир гуруҳ нуроний фахрийлар учун мазкур масканларга саёҳат ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташаббускорлигидаги ушбу саёҳатга Қиличбой овули ҳудудидаги маҳаллалардан 65 нафар отахон ва онахонлар жалб этилди. Саёҳат давомида нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш ва хотиржамлигини таъминлаш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасидан ажратилган шифокор ва ҳамширалар, ички ишлар ходимлари уларга ҳамроҳлик қилдилар.

Республикамиз ҳудудидаги тарихий масканлар, муқаддас қадамжоларга саёҳат қилиш учун йўлга чиққан нуронийлар дастлаб зиёратни Ҳаким ота зиёратгоҳидан бошладилар.

Мўйноқ туманида жойлашган ушбу Ҳаким ота Сулаймон Боқирғоний ҳазратлари мақбараси 1978 йилда барпо қилинган. Жўйборзода қаламига мансуб “Маноқиб” китобида ёзилишича, Ҳаким ота, яъни Ҳазрат Сулаймон Қуръони каримга ўзгача ҳурмат кўрсатиб, дарсга бораётиб Мусҳафни бошига кўтариб олар экан. Буни кўрган Аҳмад Яссавий ҳазратлари уни шогирдликка таклиф этади. Ҳаким ота у зотнинг қўлида таълим олиб, ўн беш ёшида муридликни қабул қилади. Тарихий асарларда Ҳаким отанинг шариатга оид ўттиз минг, тариқатга оид ўттиз минг ва ҳақиқат борасида ҳам ўттиз минг ҳикмат айтганлари баён қилинган.

Мақбара зиёрати давомида нуронийлар зиёратгоҳ тарихига оид қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлдилар ва ушбу муқаддас қадамжонинг ободонлаштирилишига ҳисса қўшиш мақсадида ўзлари келтирган арча кўчатларини ўтқаздилар.

Шундан сўнг, нуронийлар Қўнғирот туманидаги Довуд ота зиёратгоҳига йўл олдилар. Мақбара зиёрати давомида улар Довуд ота ҳаётига доир тарихий маълумотларга эга бўлдилар ва ушбу қадамжога ҳам кўкаламзорлаштирилишига ҳисса қўшиш мақсадида арча кўчатларини кўчирдилар.

Дарҳақиқат, диққатга сазовор жойлардан бўлган Миздакхан археологик комплекси, Қўнғирот тумани Довут ота зиёратгоҳи, Беруний тумани Султон Увайс бобо зиёратгоҳи, Мўйноқ тумани Ҳаким ота мақбараси, Амударё тумани Шайх Жалил бобо мақбараси, Элликқалъа тумани Норинжон бобо мақбараси, Чимбой туманидаги Кунхожа ва Бердақ шоирлар мақбараларига сайёҳларнинг эътибори жуда катта. Ўтмишдан мерос бўлиб қолган ушбу масканларга маҳаллий аҳоли ҳам тез-тез ташриф буюриб,  уларнинг тарихи билан танишади.

Саёҳат Хўжайли туманида давом эттирилиб, нуронийлар тарихий обидалардан Мазлумхон Сулув мақбарасини ҳам зиёрат қилдилар.

Ривоятга кўра, бу ердаги сағаналардан бири Хоразм шоҳининг Мазлумхон исмли гўзал қизи дафн этилган. Сағананинг томи 8 қиррали гумбаз билан ёпилган. Гумбаз дарчалари ганч панжарали. Панжараларнинг думалоқ тешикчаларига хона ичини бир текис ёритиб турувчи дойра шаклидаги қабариқ шишалар жойлаштирилган. Катта хонанинг чап томонидаги равоқ орқали кичик хонага ўтилади. Унинг деворлари сиркор ғишт ва кошин билан безатилган. Катта хона саҳнидаги шоҳсупанинг бутун сатҳига зан-гори ва оқ кошиндан гириҳ нақшлар ишланган.

Тарихий масканлар ҳақида шу каби кўплаб маълумотларга эга бўлган нуронийлар ташкилотчилардан ниҳоятда мамнун бўлдилар ва ушбу мароқли саёҳатга ҳомийлик ёрдамини кўрсатган “Ёқуббой Аширов” фермер хўжалиги раиси Ёқуббой Ашировга ҳам миннатдорликларини билдирдилар.

Юртимиздаги меъморий обидалар олис ўтмишдан ёдгорлик сифатида барчамиз учун қадрлидир. Шундай экан кўп асрлик тарихга эга бўлган ушбу бебаҳо хазиналаримизни асраб-авайлаш, тарихини ўрганиш, муҳофаза қилиш ва келгуси авлодларга ҳам етказиш, қолаверса, кенг тарғиб қилиш барчамизнинг вазифамиз саналади.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026