19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 05:20
Жамият 👁 240

АЖДОДЛАРИМИЗ ҲАЁТИ БИЗ УЧУН ИБРАТ

АЖДОДЛАРИМИЗ ҲАЁТИ БИЗ УЧУН ИБРАТ

Атоқли шарқшунос Н.Веселовский таъбири билан айтганда “Ботирлигининг чеки бўлмаган, бутун ҳаёти жасорат намуналари билан тўлиб-тошган” бобомиз, шоҳ ва шоир Бобур Мирзо таваллуд топганларига бу йил 14 февралда 538 йил тўлади.

Темурийлар сулоласидан бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти машаққатлар, қийинчиликлар, тахт учун курашлар силсиласида кечган. Отаси Умаршайх Мирзо вафот этганларида 11 ёшдан 12 ёшга қадам қўйган Бобур Мирзо  Андижон тахтига ворислик қилди, тахт учун кураш бошлаган Султон Аҳмад ва Султон Маҳмудларга қарши курашиш, тахтни ҳимоя қилиш унинг чекига тушди. Оқиллиги, Тангрининг инояти билан жангда қўли баланд келди. Лекин тақдир унинг гарданига машаққатли кечмишларни юклаган эди.

Андижоннинг қўлдан кетиши, Самарқанд тахти учун курашлар....

Охир-оқибат Бобур Мирзо ўзининг хос аскарлари билан Кобулга йўл олиб, 1503 йилда Кобул ва Ғазнани эгаллади.

1507 йилдан Ҳиндистонни забт этишга ҳаракат бошлайди ва 1526 йилда кучли жанг сирларини эгаллаган,  йиллар давомида эришган тажрибаси, тақдирнинг аччиқ сабоқларидан хулоса чиқарган ватандошимиз  “Буюк мўғул империяси”  деб аталган улкан салтанатга асос солди. Бу империя Ҳиндистон тарихида жуда катта ижобий ўрин тутади. Адолатли қонунлар чиқарган Бобур мамлакатдаги дин-мазҳаб жанжалларининг олдини олди, ғайридинлик солиғини бекор қилди, аёлларни ўлган эри билан тириклай ёқишни таъқиқлади, каналлар қаздирди, бинолар қурдирди. Атрофига олим ва фозил инсонларни тўплади. Ўз Ватанини соғинган Бобур Ҳиндистонда ҳам Мовароуннаҳрникидай ажойиб боғлар  яратди. Лекин 1526 йилда душманлари томонидан заҳарланган Бобур Мирзо 1530 йил 26 декабрда, Аграда вафот этади, кейинчалик унинг хоки васиятига кўра, Кобулга кўчирилади. Бобурнинг Ҳумоюн, Ҳиндол, Комрон, Аскарий исмли ўғиллари, Гулбаданбегим, Гулчеҳрабегим, Гулрангбегим исмли қизлари бўлган. Комрон Мирзо ва Гулбаданбегим ижод билан шуғулланган. Бобур авлодлари бўлган Акбаршоҳни, Шоҳжаҳон қурдирган Тожмаҳални, шоира Зебуннисобегимни бутун дунё билади.

Бобурнинг ижодий мероси салмоқли бўлиб, унинг 20 ёшида “Хатти Бобурий”ни яратиб, янги ёзувни кашф қилгани бутун дунёга маълум. Ундан ташқари, “Ҳарб иши”, “Мусиқа илми”, “Мубаййин ал-закот”, “Бобурнома” ва шеърий девонлар Бобур Мирзонинг юксак иқтидоридан далолатдир.

Шеъриятда Ватан соғинчи, тақдир машаққатлари, ёр  ҳажри, дўстлар дийдори каби мавзуларда қалам тебратган Бобур “Бобурнома”да Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистондаги ўзи кўрган ва эшитган воқеаларни баён қилади. Асарни ўқиган инсон кўз ўнгида  ўша давр воқеалари жонланади. Тарихий ва машҳур шахслар билан танишади, тарихий ва илмий маълумотларга эга бўлади.

Бизнинг 40-сонли мактабимизда 5-15 февраль кунлари “Навоий ва Бобур кунлари” деб белгиланди. Шу муносабат билан ижодий кечалар, ғазалхонлик ва баҳр-у байт танловлари, очиқ дарслар ташкил қилинди. Ушбу тадбирлар давомида ўқувчиларга улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Қисқа қилиб айтганда, темурийлар авлодидан бўлган Мирзо Бобурнинг яратувчанлигини, она юртига муҳаббатини, илмга ва шеъриятга бўлган интилувчанлигини бугунги ёшларимизга ибрат қилсак арзийди.      

 Иқболой Юсуфова, 40-сонли мактабнинг

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026