16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:45
Саломатлик 👁 223

БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИ ИНСОН УЧУН ХАВФЛИ

БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИ  ИНСОН УЧУН ХАВФЛИ

Озиқ-овқат маҳсулотларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида инсоннинг бебаҳо бойлиги бўлган соғлигига зарар етиши мумкин.

 

Ботулизм – лотинча “ботулус” сўзидан олинган бўлиб, “колбаса” деган маънони билдиради. Ботулизм касаллиги ўткир юқумли касаллик бўлиб, меъда-ичак, марказий асаб тизими, хусусан, орқа мия ва узунчоқ миянинг зарарланиши билан характерланади. Ботулизм касаллиги қўзғатувчиси колбаса истеъмол қилиб, заҳарланган бемор организмидан топилган.

Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси матбуотда ёритилган ва унга ботулизм номи берилган. Бу касаллик аксарият ҳолларда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида юзага келишини кўпчилик жуда яхши билади. Ботулизм микроби консерваланган озиқ-овқат маҳсулотларида кислородсиз муҳитда тез кўпаяди.

Озиқ-овқат маҳсулотларига ботулизм қўзғатувчилари турли йўллар билан ўтади. Масалан, гўштга ҳайвон сўйилаётганда, нимталанаётганда, балиқларга эса тутилаётганда, тирналган, жароҳатланган тери қопламаларидан ёки ичакларидан тушиши мумкин. Кўп ҳолларда ботулизм тузланган балиқлардан тарқалади. Сабзавот, мевалар ва қўзиқоринларга ботулизм қўзғатувчиларининг споралари асосан тупроқдан ўтади.

Бугунги кунда юртимиздаги савдо мажмуаларида саноат усулида белгиланган санитария қоида ва меъёрлари асосида ишлаб чиқарилган консерва маҳсулотларининг барча турлари мавжуд. Ишлаб чиқариш корхоналарида консерва маҳсулотларини автоклав аппарати ёрдамида 2 атмосфера босимда, яъни, 132 даража ҳароратда зарарсизлантирилади ёки стерилизация қилинади. Уй шароитида эса бундай шароит яратиш мушкул ва бу консерваларни эса кафолатли деб бўлмайди.

Консерваларни истеъмол қилингандан сўнг, 2 соат, баъзан 3-4 кун ўтгач, заҳарланиш аломатлари кузатилади.

Ботулизм касаллигида қуйидаги клиник белгилар пайдо бўлади, яъни, оғиз қуриши, кўнгил айниши, ҳолсизланиш, қайт қилиш, кўришнинг хиралашиши, жисмларнинг иккита бўлиб кўриниши, қорин соҳасида оғриқ юз бериб, ютиш ва гапириш қобилияти пасаяди, бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши каби белгилари кузатилади.

Ботулизм касаллигини даволаш ҳамда асоратларининг олдини олишда ягона йўл – шифокорга ўз вақтида мурожаат қилишдир. Беморни уй шароитида ўзи билганича даволаш оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

 

Дурбек Бобожонов,

туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги маркази санитария-гигиена бўлими мудири.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019