19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:06
Жамият 👁 106

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

Байрамлар, қутлуғ кунлар олдидан ҳовлиси чор-атрофини тозалаш, тартибга келтириш, хонадонини саришта қилиб қўйишдек халқимизнинг  азалий қадриятлари давлатимиз сиёсатида ҳам акс этади.

Ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш, ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини ташкиллаштириш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак бериш, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар яшаш хонадонларини таъмирлаб, ораста ва саранжом қилишга кўмаклашишдек савобли  ишларни амалга ошириш ҳаётбахш анъанага айланиб бормоқда.

Ҳукуматимиз фармойишига биноан, Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарликлар кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш мақсадида жорий йилнинг 13 мартида “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланган эди.

Ушбу тадбир туманимизда ҳам  уюшқоқлик билан ўтказилди. Баҳорнинг 13-куни бўлса-да, қиш заҳри кетмаган совуқ об-ҳаво шароитида  туманимизнинг кўнгилли бўлиб ҳашарга чиққан аҳолиси ҳудудларни кенг миқёсида кўкаламзорлаш, ободонлаштиришга эришиб, ҳар йилги анъанани давом эттирдилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан кўчалар, йўл бўйлари, ариқлар тозаланиб, санитария ҳолати яхшиланди. Кўп қаватли бинолар, ҳовлилар атрофи тартибга келтирилди. “Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида йўллар бўйлари, яшил ҳудудларга гуллар, мевали, манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, якка-ёлғиз яшовчи шахсларнинг, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмак берилди. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва  тозалаш ишларини амалга ошириш жараёнида тўпланиб қолган чиқиндилар махсус белгиланган ҳудудларга чиқариб ташланди.

Шу куни ушбу ҳаракатларда жами 26 мингдан зиёд фуқаролар қатнашдилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 57 гектардан зиёд майдонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 58 тоннадан зиёд маиший чиқиндилар чиқариб ташланди. 75 та қабристон ободонлаштирилди. 877 минг тубдан зиёд манзарали дарахат кўчатлари, 273 тубдан зиёд мевали кўчатлари, 204 тубдан зиёд гул кўчатлари ўтқазилди. 16 мингдан зиёд дарахтларга шакл берилди ва оқланди.
Амалга оширилган ишларга 48 та техникалар жалб этилди.

Шунингдек, 36 та уй-жойлар таъмирланди, 106 та эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар берилди. Шу жумладан 13 нафари ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардир.

Озодалик, саранжомлик тобора гўзаллашиб, обод бўлиб бораётган юртимиз кўркига кўрк қўшади. “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашари давомида ҳудудимиз қиёфаси ўзгарибгина қолмай, меҳрга, эътиборга, кўмакка муҳтож кўнгилларга ҳам шодлик улашилди. Ахир доноларимиз бежизга “кўнгил-кўнгилдан сув ичади”, дейишмаганда.

Ҳашар-саранжом-саришталик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик рамзи эканлиги яна бир бор намоён бўлди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026