19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:07
Жамият 👁 123

УНИ КАСБИ ЭЛГА ТАНИТДИ

УНИ КАСБИ ЭЛГА ТАНИТДИ

Улуғ мутафаккир Абдулла Авлоний бобомиз тарбиячини табибга ўхшатган, табиб бемор баданидаги касалига даво қилгани каби яхши тарбиячилар болада яхши хислатлар шаклланишига, ёмон одатлардан тийилишига сабабчи бўлади, деган эдилар.

Тарбиячи – энг аввало ота-онадир. Ҳа, бола кўз очиб кўрган яқинлари даврасида илк тарбия олса, бу жараён мактабгача таълим ташкилотларида давом эттирилади.

Кейинги йилларда мактабгача таълим ташкилотларига мактабгача ёшдаги болаларнинг қамровини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки боғчаларда тарбияланган бола аввало мактаб таълимига сифатли тайёрланади, дунёқараши кенг бўлади, жамоада ўзини тутиш, муомала маданиятининг илк кўникмаларига эга бўлади. Ҳатто оддий суҳбатда ҳам боғчада, уйида тарбияланаётган болаларни фарқлаш қийин эмас.

Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласида туғилиб, вояга етган Ойдин Казакова буларга ўзининг 31 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида қайта-қайта иқрор бўлгани учун гуруҳидаги болаларга ширин сўзи, қалб қўри билан яхши тарбия беришга интилади, худди ўз ота-оналари каби эркаланиб оғушига талпинишларидан кўнгли юксалиб кетади.

У 1990 йилда туманимиздаги 1-сонли мактабни тугатиб, Тошкентдаги собиқ Крупская номли педагогика билим юртига ўқишга кирди. Муассасани аъло баҳолар билан битириб келиб, дастлаб ўзи  таълим олган мактабда куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси бўлиб иш бошлади. 1993 йилда эса 1-сонли Мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга кирди ва шу кунгача болажонлар таълим-тарбияси йўлида меҳнат қилиб келаётир.

Унинг дастлаб тарбиялаган ўғил-қизлари ҳозирги кунда турли мутахассислик, касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда ўз ўринларини топишган.

– Ҳозир аввалги тарбиялаган болаларимнинг болаларини тарбиялаяпман. Ота-оналари ҳам ярим ҳазил, ярим чин “боғча опа”  деб мурожаат қилишади, – дейди кулиб О.Казакова.

Унинг касбига фидойилиги бежиз эмас. Бир умр ўқитувчилик қилиб, ёшларга таълим-тарбия берган отаси, таълим фахрийси бўлган Шомурод Казаков қизига ёш болалар тарбияси жуда нозик ва масъулиятли иш эканлигини кўп уқтирар, ўз устида кўп ишлашга, касб маҳоратини оширишга ундарди.

Меҳнат фаолиятида О.Казакова отаси, онаси орзу қилганидай даражага эришди. Буни ҳар куни эрталаб муассаса эшиги олдида тарбияланувчиларнинг ота-онаси қўлидан тушиб, унинг бағрига талпинишларидан ҳам англаш мумкин.

О.Казакова ҳалол меҳнатлари туфайли Қорақалпоғистон халқ таълим аълочиси, дея эътироф  этилган.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026