16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:47
Адабиёт 👁 221

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Зулфия туғилган кун

Қиш тўнини ечмасдан,

Эсди баҳор шамоли.

Ҳут  қиличи синмасдан,

Майса очди жамолин.

 

Деразамдан мўралаб,

Яшилланди гул, чечак.

Мен кўк тердим авайлаб,

Сўнгра қурдим ҳалинчак.

 

Қуёш сочар нурини,

Баҳорга йўлдош умрим.

Зулфия туғилган кунни,

Шодлана нишонладим.

 

Ёмғирли кун камалак,

Боғ устида ёй тортди.

Қайнаб чиққан сумалак,

Бўйи ерни уйғотди.

З.АҲМЕДОВА.

 

БАҲОРНИ СОҒИНИБ

Ташқарида эсар изғирин,

Жунжикади юрак қафасда.

Осмонимда кезмоқда булут,

Гўё олам қолгандек тунда...

 

Илтижо-ла кўкка тикилган,

Кўзлар бунда жаласин қуяр.

Дуоларга очилган қўллар,

Қалбдан соғинч, алам тўкилар.

 

Дилда кезар ўй-у хаёллар,

Нелар қилдим, қандай хатолар...

Аллоҳимнинг синовларидан,

Қандай ўтгум, босиб қадамлар.

 

Ташқарида эсар изғирин,

Қалбим эзар алам тўфони.

Қачон келар баҳор...

эсар шабада...

 

Қалдирғочим чуғури,

Тутар айвонни...

Баҳорим.., ёзим...

Кутаман сени

 

Дилда соғинч,

Илҳақлик ила.

Мусичаларим...

Қиш аёзидан

омон чиқсин

Аллоҳим дея...

Гулнора Юсупова.

 

Ўзбек аёли

Мақтагайман покиза ўзбек аёлин,

Ахир кимдан камдир ўзбек аёли?

Майли, бўлсин қўл –  косов, сочи супурги,

Лек қалби пок, вафодор ўзбек аёли.

 

Меҳнатдан бўлса ҳамки, қўллари қадоқ,

Мудом кулар юзлари, кўзлари чақноқ.

Келажак шу қиз-у аёллар-ла порлоқ,

Айтинглар, кимдан камдир ўзбек аёли?

 

Майли, содда бўлсин, дунё кезмасин,

Фарзандидан излар эртасин, дунёсин.

Ерга қаратмас зинҳор элининг юзин,

Айтинглар, кимдан камдир ўзбек аёли?

 

Аёл бўлиб дунёга келмоқ бир синов,

Бу синовни сабр-ла енггангина аёл.

Аёл эмас, фаришта – ўзбек аёли,

Дунёлардан устундир ўзбек аёли.

Лайло Олимова.

 

Юртимда кўклам

Мана кириб келди юртимга кўклам,

Ўзгача тус олди гўёки олам.

Худога етибди наҳотки нолам,

Бунча соғинтирдинг, бунчалар баҳор.

 

Иссиқ нафасингга зордир бу кўнгил,

Гулларинг ҳидидан яшнаяпти дил.

Тоғлар кўз олдимда гўё лолазор,

Бунчалар соғинтирдинг, бунчалар баҳор.

 

Қушлар чуғурлашиб сени қўмсайди,

Қалдирғоч уйлардан сени излайди.

Булутлар соғиниб йиғлайди зор-зор,

Бунчалар соғинтирдинг, бунчалар баҳор!

Света ХУДОЁРОВА.

 

Ватан

Ким англайди бу сўзни,

Билармикан маъносин.

Гўдак очиб кўзларин,

Танирмикан онасин?

 

Осмонда юлдуз чиқар,

Она ерга етолмай.

Соғиниб такрор-такрор,

Ойнинг изидан қолмай.

 

Ер деб аталган дунё

Ватан ҳиссини берар.

Унда оққан дарёлар

Тупроқни ўпиб кўрар.

 

Қир-адирлар ястаниб,

Гўзалликни яратар.

Инсон хурсанд бўлсин деб,

Ер ширин сувга қониб.

 

Азал-азалдан ҳаёт

Тирикларга берилган.

Ўз-ўзига қўшиб от,

Ватан сўзи топилган

 

Узоқ умр кўрганлар

Кўп нарсани билади.

Ер қадрини билганлар

Ватан қадрин билади.

Ўрозбой ТАЖИЕВ.

 

Мен ҳам онаман

Онажоним йўл қарайди,

Келиб қолар болам деб.

Топганини ўзи емай,

Олиб қўяр менга деб.

 

“Болажоним  ея қолгин”,

Дейди менга мўлтираб.

Мен эса бекитаман,  

Ўзим емай, болам деб.

 

Онажоним мен ҳақимда,

Кеча-кундуз ўйласа.

Келиб қолармикан деб,

Йўлларимга  қараса.

 

Мен онамни эмас, балким,

Ўз фарзандим ўйласам.

Бу қандайин сир-синоат,

Тақдир, ёзуқ шундайми?

 

Болам, дея жони ҳалак,

Меҳри уммон аёлнинг.

Онамдан ҳам ортиқми,

Болам менинг, Худойим!

 

Билолмадим кўксимдаги,

Жоним менинг боламми?

Онажоним, онажоним – Бош  эгай пойингизга.

 

Сизга лойиқ бўлолсам,

Ярасам-корингизга,

Энди мен ҳам онаман.

Ширин неварангизга!

Жумагул ЮНУСОВА.

 

Сиздир дунё гўзали

Меҳрингиз адоғи йўқ,

Бунчалар зўрсиз, онам.

Сиздир дунё гўзали,

Гўзалим менинг, онам.

 

Нур таратар юзингиз,

Кулиб турар кўзингиз.

Жон онам-а, жон онам

Бунча ширин сўзингиз.

 

Доим бизни ўйлайсиз,

Эрта-ю кеч, тинмайсиз.

Ширин-шакар невара

Бахтларини кўргайсиз.

 

Юзга киринг онажоним,

Ҳеч қачон бўлманг касал.

Дадам билан ҳали бирга

Қиласиз ҳажга сафар!

Дилдора РАЖАБОВА.

 

Олма

Сарғиш, қизил, яшил ранг,

Олмалар турфа, қаранг.

Олмаларнинг сараси,

Бизнинг боғнинг меваси,

Оғзингда қолар таъми,

Татиб кўр, дўстим, қани.

Оғабек БОЗОРБОЕВ,

16-сонли ИДУМ ўқувчиси.

 

Фасли навбаҳор

Келса баҳор жумла жаҳон,

Кўз-кўз қилар жамолини.

Табиатга ҳам кириб жон,

Сочар ранглар жилосини.

 

Яшил майса ва очилган,

Оппоқ ўрик гуллари.

Дилга илҳом бахш этади,

Баҳорнинг соф еллари.

 

Ризқ-насиба баҳор билан,

Олам гўзал баҳор билан.

Кўнглимдаги хуш наволар,

Сен туфайли, фасли навбаҳор!

Умида ЭРДОШЕВА.

 

Бувижоним

Йўлларимга қараган,

Сочларимни тараган.

Доим бизни ўйлаган,

Меҳрибоним бувижон!

 

Дил сандиғини очган,

Мени деб борин сочган.

Тунлари бедор бўлган,

Жонажоним бувижон!

 

Айтмайди ҳеч ёмон сўз,

“Болажоним тегмасин”  кўз, –

Деб таъкидлар ҳар бир кез

Хушзабоним бувижон!

 

Бизни ўйлаб чиқар кун,

Бизни ўйлаб ботар тун.

Бахтимиз кўрсин бутун,

Меҳнаткашим бувижон!

 

Боғимизнинг боғбони,

Уйимиз  чароғбони.

Кўнгилда йўқ ғубори,

Софдиллигим бувижон!

Зулфизар ЎРОЗБОЕВА,

16-сонли ИДУМ ўқувчиси.

 

ОНАЖОН

Менинг фариштам,

Гўзал, сариштам.

Меҳри бир уммон –

Ғамхўрим онам!

 

Ҳар сўзида маънолар,

Кўзларида меҳр бор.

Юрагида сеҳр бор,

Қувончим онам!

 

Сўзлари дона-дона,

У дунёда ягона.

Сийлар уни Аллоҳим,

Таянчим онам!

 

Қадрига етинг доим,

Қуёшим денг ва Моҳим.

У бордир гўзал олам,

Суянчим онам!

Нозима Шомуродова, 22-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Меҳрибоним

Меҳр  бериб ўстирдингиз,

Дилга мадор сўзларингиз.

Қаторимдан кам қилмасдан,

Ҳам авайлаб асрадингиз.

 

Сиз қуёшсиз осмонимда,

Кеча-кундуз посбоним-да.

Меҳр кўшкин яратдингиз,

Ота уйим –  маконимда.

 

Онажоним, омон бўлинг,

Порлоқ қуёш, ойим бўлинг.

Муҳаббати дунёга тенг –

Тошқин дарё, сойим бўлинг.

Муҳаббат ЎРИНБОСАРОВА,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Онажоним менинг

Қувонтирган, кулдирган,

Меҳр бериб ўстирган.

Юрагидан жой берган,

Меҳрибон онажоним.

 

Уйимиз фариштаси,

Пазанда, сариштаси.

Удир бахт риштаси,

Меҳрибон онажоним.

Манзура БОТИРОВА, 13-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019