19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:05
Жамият 👁 163

“МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАФТАЛИГИ”ДА ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

“МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАФТАЛИГИ”ДА ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Наврўз байрамининг аҳамиятини, бобомерос қадриятларимизнинг халқимизни бир-бирига янада жипслаштирувчи қудратини амалда намоён этиш мақсадида мамлакатимизда 22-28 март кунлари “Миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур ҳафталик доирасида маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўз ҳудудларига чиқишлари, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг аҳволидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини тинглаш, аҳолини ўтказилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар билан таништириш ва хабардор қилиш белгиланган эди.

Шу кунларда туманимиздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг ўз сайловчилари билан ҳафталик доирасидаги учрашувлари, дилдан, самимий мулоқотлари бўлиб ўтмоқда.

32-Қиличбой сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С. Хўжамуротова Юқори қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 8-сонли мактаб жамоаси ва  Бўз солма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 70-сонли мактаб жамоалари билан учрашди. Депутат ўз сайловчиларига Қорақалпоғистон Республикаси ва туманимизда, шунингдек, округ ҳудудида режалаштирилаётган  истиқболли лойиҳалар тўғрисида ҳамда депутатлик фаолияти давомида амалга оширилаётган ишлари ҳақида гапириб берди. Шу билан бирга С.Хўжамуратова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик-миллий ғоямизнинг пойдеворидир" рисоласи асосида миллий ва маънавий қадриятларимиз, маънавий ҳаётимиздаги ютуқлар ва қусурлар, ижтимоий тармоқларнинг ёшлар тарбиясига таъсири каби масалаларга батафсил тўхталди. Сайловчилар томонидан билдирилган болалар боғчаси филиалини таъмирлаш, ҳудуддаги боғча ёшидаги болаларни МТТларга қамраб олиш кўрсаткичини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш, шағал тўшаш, турар жойларни таъмирлаб бериш каби аҳоли ҳаётига оид муаммолар депутат томонидан эътиборга олиниб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқиш бўйича фикрлар билдирилди ва 10 нафар муҳтож оилаларга  озиқ-овқат маҳсулотлари, 4 нафар ўқитувчи, 4 нафар техник ходим, 4 нафар маҳалла фаолларига совғалар берилди.

“Миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ҳафталиги” доирасида бўлиб ўтган депутат ва сайловчилар вакиллари, 8-сонли ҳамда 70-сонли умумтаълим мактаблари меҳнат жамоалари билан учрашувда Адолат сациал-демократик партияси туман Кенгаши раиси Мансур Ўрозбоев ҳам иштирок этиб, 32-Қиличбой сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуротованинг ўз ҳудудига чиққан ҳолда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатларига киритилган фуқаролар ва уларнинг турмуш тарзларини ўрганиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган депутатлик сўровлари бўйича аниқ режа асосида амалга ошираётган ишларининг натижадорлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашувда ҳудуд аҳолиси томонидан тушган мурожаатларни депутат С.Хўжамуротова алоҳида қайд этиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга депутатлик  сўрови билан киришини ва албатта, барча мурожаатлар бўйича тизимли ишлар олиб боражагини билдирди. Шу билан бирга, аҳолидан тушган саволларга ҳам батафсил жавоб берди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026