19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 02:56
Жамият 👁 248

ХОНАДОНЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ВА ҚУЛАЙ, “АҚЛЛИ” ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛАДИ

ХОНАДОНЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ВА ҚУЛАЙ, “АҚЛЛИ” ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛАДИ

Президентимизнинг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 9 июлда қабул қилинган “Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ саноатини бошқари тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига табиий газ етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш ва ўзаро тўловларни тартибга солиш, унга илғор инновацион технологияларни жорий этиш вазифалари белгиланган.
“Ҳудудгазтаъминот” корхонаси томонидан ушбу Қарор ва “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси таъминлаш мақсадида “Технопарк” МЧЖ билан электрон табиий газ ҳисобини юритиш ускуналарини етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича шартнома тузилди.
Қарорда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини “ишлаб чиқариш – газ тақсимлаш станцияси – туман, шаҳар чегараси – йирик участкалар кириш қисми – истеъмолчи” принципи асосида бутун тармоқ бўйича жорий қилиш кўзда тутилмоқда. Эндиликда ҳар бир ҳудудда ҳисоблагич ва бошқа ускуналарни таъминлаш, уларга сервис хизматини кўрсатиш шохобчалари ташкил қилинади.
Шунингдек, мазкур қарорларда барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий – “ақлли” газ ҳисоблагичларининг ўрнатилиши мажбурийлиги белгиланган. Ушбу тизим газ истеъмоли ва ҳисобга олишни назорат қилиш, маълумотларни йиғиш учун ягона бошқарув тизимини йўлга қўйиш, газ таъминотчиси ва энергия комплексининг бир қатор тузилмаларидаги молиявий йўқотишларининг олдини олиш, аҳоли орасида истеъмол қилинган табиий газ учун дебитор қарздорликни камайтириш имконини яратади.
Табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш орқали қарздорлик билан боғлиқ муаммо ва узилишларнинг олди олиниши билан бирга йўқотишлар ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида таъминотчи вақтида огоҳлантирилишига эришилади. “Ақлли” ҳисоблагичлар истеъмолчининг ёқилғи сарфини юқори аниқлик билан ўлчаб, реал вақт режимида маълумотларни узатади.
“Ақлли” ҳисоблагичларнинг истеъмолчилар учун қулайлиги эса газ қувуридаги табиий газ ҳароратининг ўзгаришини ўлчаш натижасида табиий газ сарфи ҳисобидаги мавҳум ҳолатларнинг  олдини олишга хизмат қилади. Уларни ўрнатиш билан боғлиқ  барча ишлар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади. Мазкур жараён ўз ичига газ ҳисоблагичларини ўрнатиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш, алоқа линияларини ётқизиши ҳамда зарур телекоммуникация мосламаларини ўрнатиш кабиларни қамраб олади. Бир сўз билан айтганда, замонавий ускуналар аҳоли истеъмолчиларига бепул ўрнатилади. Ҳисоблагични қувватлантириш учун фақат ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган талабларга жавоб берувчи махсус батареялардан фойдаланиш талаб этилади.
Ҳисоблагичлар биринчи навбатда аҳолининг табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ўрнатилади. Шунингдек, аҳоли яшаш пунктларида барча истеъмолчиларнинг ҳамда йирик участкалар кириш қисмидаги ҳисоблагичларни бир вақтнинг ўзида ўрнатиш, тизимга улаш ҳамда тармоқдаги йўқотишларни бартараф этиш бўйича ишлар ташкиллаштирилади.
Ҳисоблагични ўрнатиш, ечиш ҳамда профилактик текширишга фақат газ тармоқлари операторлари ёки ихтисослаштирилган ташкилотларнинг бундай ишларни амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга бўлган ходимларига ижозат берилади. Бу каби тадбирлар ҳисоблагич ўрнатилган газ қувурида газ босими  бўлмаганда амалга оширилади. Меъёрий ҳужжатларда ҳисоблагичларни тегишли ташкилот ходимининг тўғридан-тўғри назорат тадбирларини олиб бориши учун хонадонларнинг кириш қисмларига белгиланган баландликда ўрнатилиши кераклиги айтилган.
Ушбу лойиҳани тадбиқ этиш асосида Амударё туманида жами 13210 хонадонга OSTEN G-2,5, G-4, G-6, G-10 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган. Шундан кўп қаватли уйларга 564 дона, ҳовли уйларга 12646 дона ўрнатилади. Ушбу замонавий электрон газ ҳисоблагичлар 2 босқичли ва 3 босқичли тизим асосида ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, 2 босқичли тизим асосида ҳовли уйларга OSTEN G-4 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагичдан 4188 дона, OSTEN G-6 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагичдан 1434 дона, OSTEN G-10 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагичдан 6 дона ўрнатилиши керак. Шунингдек, 3 босқичли тизим асосида кўп қаватли уйларга OSTEN G-2,5 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагич 564 дона, ҳовли уйларга OSTEN G-4 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагич 4951 дона, OSTEN G-6 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагич 2063 дона, OSTEN G-10 маркали замонавий электрон газ ҳисоблагич 4 дона ўрнатилади.
Туман ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинилари кесимида жами 2020-2021 йилларда 13167 дона, шундан 2 босқичли тизимга 5628 дона газ ҳисоблагич ўрнатиш, 3 босқичли тизимга 7582 дона газ ҳисоблагич ўрнатиш, йиллар кесимида 2020 йилда 2 босқичли тизимга 2345 дона, 3 босқичли тизимга 4896 дона ўрнатилиши белгиланган.
Бугунги кунда туман бўйича жами 13210 хонадонга электрон газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шу пайтгача 582 хонадонга янги замонавий электрон газ ҳисоблагич ўрнатилди.

Ж.ЕРМЕТОВ, “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026