16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 20:41
Сиёсат 👁 562

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 32-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 32-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

11 май куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 32-сессияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11 май куни бўлиб ўтган сессия мажлисида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, тижорат банклари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессияни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида турли масалалар муҳокамага қўйилди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки – Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 8 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли баёнида белгиланган “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган  “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалланинг ривожланиш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев ахборот берди.

Таъкидланганидек, туманда 3 бўғинли “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиш бўйича туман ҳокимининг 2021 йил 27 мартдаги 11Ф-сонли фармойиши қабул қилинди. Фармойишга асосан, тумандаги 49 та маҳаллага иқтисодий комплекс вакилларидан 44 нафар ҳамда тижорат банклардан 56 нафар жами 100 нафар масъул ходимлар бириктирилди. Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар натижасида маҳаллалар таснифланди. Маҳаллаларнинг таснифланиши бўйича: 16 та яшил, 30 та сариқ ва 3 та қизил тоифадаги маҳаллалар эканлиги аниқланди.

Маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари ва паспортлари бўйича тумандаги 49 та маҳаллаларнинг аниқланган муаммолари жамланиб, бошқарув офисига тақдим этилди ва офис томонидан 49 та маҳаллаларнинг йўл хариталари ишлаб чиқилди. Шу билан бирга ушбу маҳаллаларнинг паспортлари янгиланди. Маҳаллаларни ўсиш нуқталари орқали ривожлантириш мақсадида ҳар бир маҳалланинг асосий драйверлари, яъни ўсиш нуқталари белгилаб олинди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала, яъни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва “Аёллар дафтари”дан чиқариш масаласи юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошевнинг ҳисоботи тингланди. Алишер Йўлдошев ўз ҳисоботида ҳудудлар кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” ни шакллантириш, уларга киритилган ёшлар ва хотин-қизлар билан доимий ишлаш тизимини жорий этиш бўйича берган топшириқларининг бажарилиши юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилганини таъкидлаб ўтди.

Туманда жами 1832 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. Бу бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилган ва 2021 йил январдан июнгача бўлган 6 ой даврда режа асосида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Режа асосида  2021 йил 30 апрель ҳолатига “Аёллар дафтари”га киритилган жами 1832 нафар аёллардан 1473 нафари бандлиги таъминланган бўлиб, бу жами 86 фоизни ташкил этади.  Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган жами 225 нафар боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд хотин-қизларга 110 млн. 250 минг сўмлик бир марталик ёрдам берилган. “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик қилиш истаги бор 501 нафар аёлдан 328 нафарига ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари учун 4 млрд. 209 млн. сўмлик кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган.                                                                

Ушбу масала юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова ҳам сўзга чиқиб, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот бериб ўтди.

Сессия кун тартибидаги Амударё туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий кўмак кўрсатиш ва касбга ўргатиш орқали уларни “Ёшлар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги масала юзасидан эса туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметовнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда таъкидланганидек, туманда 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш мақсадида, “маҳаллабай” ўрганишлар орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, шунингдек, улар ўртасида маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида янгича тизим асосида 9 та йўналиш, 74 та банддан иборат “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилган. Мазкур масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2-Чордара сайлов округи депутати Муяссар Раҳматуллаева ҳам сўзга чиқди.

Кун тартибидан жой олган – маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш масаласи тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев ҳисобот берди. Ушбу масала бўйича туман Молия бўлим мудири Улугбек Бекниязов сўзга чиқиб, туманда маҳаллий бюджет маблағлари сарфланиши ҳолати билан таништирди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова сессия кун тартибидаги – туманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва ёрдам кўрсатиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан ахборот берди. Шунингдек, "Аёллар дафтари"га киритилган 1832 нафар хотин-қизлардан амалга оширилган ёрдамларни ҳисобга олган ҳолда кредит ажратиш бўйича 284 нафар, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар бўйича 12 нафар, психологик маслаҳатга муҳтож аёллар бўйича 74 нафар, жами 370 нафар хотин-қизлар рўйхати “Аёллар дафтари”дан чиқариб бериш учун бугунги сессияга киритилганини маълум қилди. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Фарҳод Аҳмадов сўзга чиқди.

Сессия кун тартибидаги кейинги – темир йўл тармоғи қурилиши режалаштирилган ҳудудлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аниқланган муаммоларни бартараф қилиш ва почта алоқа бўлимлари биноларини давлат хусусий шериклик шартлари асосида қуриш тўғрисидаги иккита масала бўйича туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Жасур Норимовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳоким ўринбосари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита топшириқлари асосида туманимиз худудида Қипчоқ пантон кўприги ўрнида янги 413 метрлик автомобиль ва темир йўл қўшма кўприги ҳамда 79 км. узунликдаги темир йўл линияси қурилиш ишлари жадал олиб борилаётгани, шу муносабат билан ҳудудни хатловдан ўтказиш мақсадида тумандаги маъсул ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилгани, уларнинг натижалари хусусида маълумот берди. Шунингдек, Амударё тумани ҳудудида жами

3 та, Бобур номли, Ўрта қалъа ва Қиличбой овуллари ҳудудларида почта алоқа бўлимлари биноларини давлат хусусий шериклик шартлари асосида янгидан қуриш ишларини амалга ошириш режалаштирилганини таъкидлаб ўтди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019