19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 02:57
Жамият 👁 221

НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН БОЛАЛАР КУНИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН БОЛАЛАР КУНИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Она азиз фарзанди учун яшайди. Унга умрини бахшида этади. Унинг улғайиши, вояга етиши учун жон куйдиради. Давлатимиз  ҳам бағрида ўсаётган ёш авлод учун қайғуради.

1 Июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб турли тадбирлар ўтказилади. Бу санани  байрам сифатида нишонлаш 1925 йили Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ушбу кунга бағишлаб, кенг миқёсдаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Туманимизда ҳам сана муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу йил 21 май куни Ўзбекистон ногиронлари жамияти Амударё тумани бўлинмаси томонидан Амударё муҳандислик техникуми биносида, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” деб номланган кўрик-танлов ўтказилди.

Тадбирни Амударё муҳандислик техникуми директори Мақсуд Йўлдошев очиб берди.  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходими Гавҳар Чимбайчиева, туман Халқ таълими бўлими Татъяна Пирлепесова, Ёшлар ишлари агентлиги  мутахассиси Аброрбек Ҳайтбоевлар қатнашдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур санани мамлакатимиздагина эмас, балки, дунёнинг 50 га яқин давлатларида байрам сифатида қабул қилишган. Умумжаҳон болалар куни бу нафақат болаларнинг кимлигини балки, дунё бўйлаб зўравонликкка  дуч келган, ногиронлиги бор болаларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигини англаш куни саналади. Баъзи давлатларда болаларни ишчи кучи сифатида ишлатишади, кўчаларда оч-наҳор, бошпанасиз яшайдилар. Мамлакатимизда эса болалар 7 ёшдан бошлаб, қўлига китоб бериб, ўқишга, ёзишга ўргатилади.

Кенг жамоатчиликнинг диққатини болаларнинг муаммоларига, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишлари ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис  фуқароси бўлиб ўсишларига қаратиш  “Болаларни ҳимоя қилиш куни” нинг асосий мақсади ҳисобланади.

“Мафтункор ранглар жилоси” танловида иштирок этган болажонлар турли рангларда ўз орзу-мақсадлари, мусаффо осмон, гўзал Ватан, тинчлик рамзлари акс этган расмлар чизиб, ҳакамлар ва томошабинлар эътиборини қозондилар. Танловда ўз маҳоратини намойиш этган  69-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Зулайҳо Каримбоева  танлов ғолиби деб топилди.

Тадбир давомида туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Роза Ражабова, ҳамшира Муқаддас Аллабергеновалар ногирон болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди ва уларга тегишли, зарур маслаҳатлар, тавсиялар беришди. Шунингдек, туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими Касаба уюшмаси томонидан 22 нафар имконияти чекланган болаларга совғалар, турли хил шарбатлар ва ширинликлар тарқатилди. 

Шундан сўнг, туман Маданият бўлими ҳаваскорлари ва 9-сонли  Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Дастурдан ўрин олган бахтли болалик, Ватан ҳақидаги хушнаво ва шўх қўшиқлар, дилрабо рақслар барча иштирокчиларга ўзгача кайфият бахш этди. 

СЕВАРА ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026