19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:34
Жамият 👁 266

ЧЕГАРА ҲУДУД АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ЧЕГАРА ҲУДУД АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини туманимизнинг қўшни Туркманистон давлати чегарасига яқин ҳудудида жойлашган. Ушбу овулда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб,  масъуллар томонидан чегарага яқин жойларда яшаш тартиб-қоидалари ҳақида мунтазам равишда тушунтиришлар бериб борилади.

4 июнь куни ташкил этилган навбатдаги учрашув Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида бўлиб ўтди.  Учрашув муносабати билан ташкил этилган йиғилишда фуқаролар йиғини раиси Ойбек Юсупов,   9202 «D» ҳарбий қисм масъуллари,  ҳудуд профилактика инспектори, фуқаролар йиғини ходимлари, чегара ҳудудидаги фермер хўжалиги ишчилари, овчилар, имомлар ва маҳалла фаоллари қатнашишди.                                                 

Йиғилишда масъуллар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат Чегараси тўғрисида”ги Қонунга риоя қилиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, давлат чегарасида ўрнатилган муҳандислик тўсиқлари ва иншоотларига етказилган зарар бўйича фуқароларнинг жавобгарлиги, тўсиқларга яқин жойда чорва молларини боқмаслик, руҳий касал ва спиртли ичкиликга ружу қўйган фуқароларни назоратга олиш   кабилар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат Чегараси Қонуни, чегара олди ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, Давлат чегараси дахлсизлигини сақлаш мақсадида олиб борилаётган тадбирларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик асосидаги чегара посбонлари, жамоат ташкилотлари ҳамда чегара ҳудудида яшовчи фуқаролар чегарачилар билан ҳамкорликда ҳаракат қилишлари кераклиги, ҳудудда яшовчи руҳий касал ва спиртли ичимликга ружу қўйган фуқароларни қариндошлари ва қўни-қўшнилари назоратсиз қолдирмаслиги кераклиги  айтиб ўтилди.

Учрашувда чегара олди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида жамият, дунёвий ва диний қарашлар зидлиги юзага келишининг олдини олиш, носоғлом диний ғоялар таъсирига тушиб қолган оилалар билан алоҳида ишлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни ташкил этиш лозимлиги ҳам таъкидланди. Масъуллар томонидан чегара ҳудудида яшовчи маҳаллий аҳолига Давлат чегараси тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди ва ушбу Қонуннинг 1-, 15-, 18-, 20-моддалари ўқиб эшиттирилди.

Давлат чегара чизиғидан 500 метр оралиқда чорва молларини боқмаслик, ҳудудга яқин жойдаги фермер хўжаликлари ерларида ишловчи ишчиларнинг рўйхатларини профилактика инспекторига тақдим қилиш кераклиги, чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаролар белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишлари шартлиги алоҳида айтиб ўтилди. Чегара ҳудудида ўзбошимчалик билан чорва молларини боқиш ёки қаровсиз қолдириш ҳолатлари ҳуқуқбузарлик саналиши таъкидланиб, бу бўйича белгиланган жазо чоралари маълум қилинди. Шу ўринда ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан чегара режими қонунбузарликлари давом этаётгани, бундай ҳолатларнинг олдини олишга барча бирдек ҳаракат қилиши кераклиги, масъул эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда иштирок этган фуқаролар масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва тўлиқ жавоблар олдилар. Шунингдек, фикр-мулоҳазалар, таклифлар ҳам билдириб ўтдилар.

Йиғилиш якунида барча таклиф ва мулоҳазалар қизғин муҳокама қилиниб, ҳуқуқбузарликлар, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир вазифалар белгилаб  олинди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026