19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:33
Жамият 👁 138

ОРОМГОҲЛАРДА БОЛАЛАРНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ КЎНИКМАЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

ОРОМГОҲЛАРДА БОЛАЛАРНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ КЎНИКМАЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда ёзги болалар оромгоҳларида болаларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиб берилган. Шу билан  бирга бу ердаги фавқулодда вазиятларнинг олдини  олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил 26 августдаги  “Ўзбекистон  Республикаси Фавқулодда  вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, Фавқулодда  вазиятлар вазирлигининг ҳудудий  бошқармалари мутахассислари томонидан ёз мавсумида болалар вақтини сермазмун ўтказиш  ҳамда фавқулодда вазиятларга оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ҳусусан, жорий йилнинг 10 июнь куни туманимиздаги “Қалдирғоч” номли болалар ёзги дам олиш оромгоҳида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш мавзусида амалий махсус-тактик ўқув  машғулоти ўтказилди.    Ушбу амалий машғулотни ўтказишдан асосий мақсад фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этишда шахсий таркибнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Ўқув машғулот туман Фавқулодда вазиятлар бўлими  ташаббуси билан оромгоҳ раҳбарияти ва тарбиячилар ҳамкорлигида ташкил этилди.  Ҳар йилгидек оромгоҳларга Фавқулодда вазиятлар бўйича масъул ходимлар бириктирилди. Ушбу масъуллар ушбу объектларда хавфсизлик, оромгоҳларда ишчи-хизматчилар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этишларини, бундай вазиятлар содир бўлганида тўғри ҳаракат қилиш тартибларини билишларини, оромгоҳ ҳудуди ва хоналарида ёнғинга қарши режим сақлаётганлигини тушунтириш ҳамда мустаҳкам қўриқланишини таъминлаш мақсадидаги турли тадбирларни амалга оширишмоқда.

Бу ишларнинг самарасини янада ошириш мақсадида оромгоҳларга бириктирилган ходимлар томонидан кўргазмали  тарғибот материаллари ҳамда махсус техникалар ёрдамида болалар билан турли учрашувлар, тушунтириш ишлари, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида ёш авлодни ёнғин-қутқарув соҳасига қизиқтириш, уларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштиришларига, махсус техникаларнинг тактик имкониятлари, жиҳозларнинг вазифалари ҳақида маълумотларга эга бўлишларига замин яратмоқда.

Машғулот давомида дастлаб оромгоҳда дам олаётган болаларга ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари билан кўргазмали учрашув ташкил этилди. Сўнгра болалар ётоқхонасида шартли равишда ёнғин содир қилиниб, оромгоҳдаги ишчи-хизматчилар ва ёнғин қутқарув хизмати ходимларининг болаларни хавфсиз жойга эвакуация қилишлари ҳамда ёнғинни бартараф этишлари амалда кўрсатилиб берилди. Машғулот якунида ишчи-хизматчилар ва ёнғин қутқарув ходимлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик борасида тушунчалар берилди.

Машғулотдан кейин Манғит шаҳри Аҳмад Яссавий ҳамда Исломобод кўчаларида жойлашган ёнғинга қарши сув олгич гидрантларининг техник ҳолатлари туман Сув тармоқлари корхонаси ҳодимлари билан биргаликда амалда ўрганилиб, мавжуд носозликлар жойида бартараф этилди.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026