16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:47
Адабиёт 👁 307

"МАШАҚҚАТЛАРДА ТОБЛАНГАН УМР" КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

"МАШАҚҚАТЛАРДА ТОБЛАНГАН УМР" КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Китоб – беминнат устоз. Билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ҳисобланади.  Инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омил – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки, яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, умуммиллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни амударёлик тадбиркор, меҳнат фахрийси Турсунбой Аҳмедовнинг машаққатли умр йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи “Машаққатларда тобланган умр” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Журналист Ойгул Ражабова қаламига мансуб ушбу китоб Турсунбой Аҳмедовнинг босиб ўтган  йўллари, ёшларимизга ўрнак бўлувчи  ибратли ҳикоялардан ташкил топган.

Тадбирда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимидан Бекман Аллаберганов, маҳалла фаолларидан Ўринбой Бердибаев, Норбой Ибодуллаев, Шеримбат Бекимбатов, Атахон Қуралов, Сапаргул Хўжамуратова, тадбиркор Собир Эримбетов, фермер Озод Тажимуратов, Беруний маҳалла фуқаролар йиғини раиси Озод Камолов, шу маҳалла хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Маҳфуза Ибраҳимовалар иштирок этишди.

Китоб – қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган  ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлади. Бундай китобларни мутолаа  қилиш ва унинг мазмуни ҳақида бошқа китобхонлар билан фикрлашишнинг ҳузур ҳаловати тамоман ўзгачадир.

Тақдимот кечасини Бекман ота Аллаберганов очиб берди. Тақдимот давомида Халқ депутатлари туман Кенгашига Беруний маҳалласидан сайланган депутат Нилуфар Давлетова, тадбиркорнинг шогирди Озод Тажимуратовлар сўзга чиқиб, Турсунбой аканинг фаолияти, қилган меҳнатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Сўзга чиққанлар Турсунбой Аҳмедовнинг иш фаолияти давомида ҳаттоки, қўл остидаги ҳайдовчилар, ишчилар билан раҳбар эмас, балки дўстлардек муомалада бўлганликларини, ҳодимларининг ҳаётларидаги муаммоларига ҳеч қачон бефарқ қарамасликларини, намунали ишчи-ходимларни рағбатлантириб боришни ва бошқа инсоний хислатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Чиндан ҳам, ҳаётининг салкам ярим асрида раҳбарлик лавозимларида ишлаб, машаққатларда тобланган, "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган коммунал, маиший хизмат ва савдо ходими" унвони, "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25" йил кўкрак нишони соҳиби, 36 йилдан ортиқ вақтдан бери "Манғит" масъулияти чекланган жамиятига раислик қилиб келаётган Турсунбой ака Аҳмедовнинг ҳаёт йўли кўпчилик учун ибрат мактабидир.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, бугунги мураккаб ва таҳликали замонда ёзувчининг башариятнинг эртанги кунини ўйлаб, одамларни эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этишга қаратилган ҳароратли сўзи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шундай экан, ижодкорнинг ҳар бир асари китобхонлар учун маънавият уммонининг бир чашмаси сифатида қадрлидир. Журналист Ойгул Ражабова ҳам замонамиз қаҳрамонларидан бири ҳақида ҳикоя қилувчи “Машаққатларда тобланган умр” китоби билан ана шу уммоннинг янада мавжли бўлишига ҳисса қўшди.

Тадбир ниҳоясида йиғилганларга “Машаққатларда тобланган умр” китоби совға қилинди.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019