19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:32
Жамият 👁 256

Амударё тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аҳолига мурожати

Амударё тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аҳолига мурожати

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Амударё туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сектор бошлиқлари ҳамда жамоатчилик билан биргаликда профилактик ва манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўтган 5 ой давомида ҳисобга олинган жиноятларни таҳлил қилганимизда, баданга ҳар хил даражадаги жароҳат етказиш, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳвандлик ва ҳаттоки қотиллик жиноятлари содир қилингани ҳар биримизни ташвишга солиши шубҳасиз.

Бу биринчи навбатда биз – ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг амалга ошираётган ишларимиз етарли даражада эмаслигини кўрсатади. Шу сабабли 5 ой якуни бўйича жиноятчилик аҳволи муҳокама қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва сектор бошлиқлари билан биргаликда, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, жиноятни жиловлашнинг “маҳаллабай”, “оилабай” ишлаш тизими ишлаб чиқилди. Ҳар бир маҳаллага, ушбу ҳудудда содир бўлган жиноят турларидан келиб чиқиб йўл хариталари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Ҳурматли амударёликлар!

Содир бўлаётган жиноятлар аҳволидан келиб чиқиб, Сизларга қуйидаги “профилактик огоҳлантириш мурожаатини” йўлламоқчимиз.

Фирибгарлик билан шуғулланувчи шахсларнинг тасирига тушиб қолмаслик учун, танишлари орқали ишга жойлаштириш, ер майдонини олиб бериш, пулларингизни икки баробар фойдаси билан қайтариш, халқаро интернет савдо каналлари орқали номингизга микроқарз ёки кредит олиб, пулларни ўз вақтида тўлашни ваъда қилаётганларга, арзон нархда, имтиёзли равишда автомашина олиб беришни ваъда қилувчи шахсларга, чорва молларингизни қиммат нархда сотиб беришни ваъда қилиб қарзга олувчи шахсларнинг тегишли ҳужжатлари бўлмаса, уларга ишонмасликларингизни сўраймиз.

Ҳар ҳил компьютер ўйинлари, виртуал спорт мусобақалари бўйича қимор ўйинларига қатнашманг. Сизларга пул мукофотларини ўтказиб беришни ваъда қилиб, банк пластик картангизнинг рақамлари, код ва паролларини сўровчи бошқа шахсларга маълумот берманг.

Уй-жой, ер майдони, кўчмас мулк сотиб олишда огоҳ бўлинг, ушбу мулкларнинг эгалари ва тегишли ҳужжатлари борлигига давлат идоралари орқали аниқлик киритгандан сўнгина тўловни амалга оширинг.

Психотроп моддаларнинг қонунга ҳилоф равишда сотилишига, айниқса ёшларимиз орасида бундай ёт иллатлар кенг тарқалишига қарши курашишда фаол қатнашишга чақирамиз. Бундай ҳолатлар бўйича ҳар қандай маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан ҳудудий ички ишлар идораларига хабар беринг. Хабар берган шахслар тўғрисида маълумотлар сир сақланади.

Ҳурматли юртдошлар!

Интернет тармоқлари орқали ўзга шахслар билан танишишда, уларга ўзингиз тўғрингизда маълумотлар, расмлар беришда, профилингизга расмлар жойлаштиришда эҳтиёткорлик чораларига эътибор беришингизни сўраймиз.

Ўғирлик жиноятидан жабрланиб қолмаслик учун яшаш жойингизда эшик ва деразаларнинг мустаҳкамлигига эътибор қаратиб, видеокузатув камералари ва қўриқлаш ҳизматининг имкониятларидан фойдаланишни тавсия этамиз.

Транспорт воситаларини қаровсиз ёки салонида пул, қимматбаҳо буюмлар билан қолдирманг. Чорва молларни дала майдонида қаровсиз қолдирмасликка чақирамиз.

Оилаларда, танишларингиз орасида ер, сув, уй-жой ва бошқа масалаларда низолар пайдо бўлса зудлик билан ҳудудий ички ишлар идораларига хабар беринг. Бундай масалаларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва маҳалла вакиллари билан биргаликда ҳал этишга ҳаракат қилинг.

Автомашина бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг, йўл ҳаракати иштирокчиларига ҳурмат билан муносабатда бўлинг. Сабаби, йўлдаги ҳар бир қоидабузарлик мудҳиш, аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳеч қачон эсингиздан чиқарманг. Фарзандларингизни йўлнинг қатнов қисмига яқин жойларда қаровсиз қолдирманг.

Ҳурматли ватандошлар!

Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда биз – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари Сиз азизларнинг ёрдамингизга ишонамиз ва суянамиз. Давлат органлари, секторлар, жамоатчилик вакиллари ва фидоий фуқаролар билан биргаликда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш орқали туманимизни, ҳар бир овул ва маҳаллани, ҳар бир оилани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришимизга ишонаман.

Сизларни мазкур профилактик чора-тадбирларда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Улуғбек Худойберганов, Амударё тумани ИИБ бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026