19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:32
Жамият 👁 275

«Аёллар дафтари»да рўйхатда турган 29 нафар хотин-қизлар Бухоро шаҳрига саёҳатга юборилди

«Аёллар дафтари»да рўйхатда турган 29 нафар хотин-қизлар Бухоро шаҳрига саёҳатга юборилди

Мамлакатимизда аёл-қизларнинг ролини ошириш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишнинг ўзига хос янги тизими яратилиб, ҳудудларда “Аёллар дафтари” шакллантирилди. Ушбу дафтарга қўллаб-қувватлашга муҳтож, ишсиз аёллар киритилди ва манзилли ишларни амалга ошириш йўлга қўйилди. Ҳеч бир аёл-қиз давлат эътиборидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида бу масъулиятли ишга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги каби қатор ҳамкор ташкилотларнинг бириктирилди.

Амударё туманида ҳам “Вақтинчалик тартиб” асосида ҳар бир секторлар кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган 1832 нафар аёллар киритилган. Шу пайтга қадар “Аёллар дафтари”га киритилган 1473 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилган. Ишга муҳтож, ишсиз 567 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди. Касб-ҳунарга 225 нафар хотин-қизлар қайта ўқитилди, томорқадан фойдаланишни йўлга қўйиш учун 55 нафар, тадбиркорлик қилиши учун кредит олишда 398 нафар аёлларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, 173 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, 65 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга, 19 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бўлган аёлларимизга моддий ёрдамлар ажратилди.

16-18 июнь кунлари туманимиздан «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган 29 нафар хотин-қизлар Ўзбекистон  Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда  Касаба уюшмалари федерацияси  ҳисобидан Бухоро шаҳрига саёҳатга юборилди. Бухоро шаҳрига бир нафар тиббиёт ходими кузатувида саёҳатга йўл олган аёл-қизлар саломатлиги мунтазам назоратда бўлди.

Бутун дунёни, кўплаб хорижий сайёҳларни ўзига жалб этиб келаётган Бухорои шарифнинг  маҳобатли меъморчилик ёдгорликлари, муқаддас зиёратгоҳларига ташриф буюрган амударёлик аёллар уларнинг тарихи билан танишдилар. Айниқса, Бухоро амирларининг қароргоҳлари бўлмиш Арк ва Ситораи Моҳи Хоса саройлари уларда катта қизиқиш уйғотди.

Ситорайи Моҳи Хоса мажмуаси Бухорои шарифнинг энг кўп қизиқишга сабаб бўладиган обидаларидан бири ҳисобланади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор: Бухоронинг сўнгги амири Сайид Олимхон асосан Эски шаҳар марказидаги Арк қўрғонида истиқомат қилган. Амир хос меҳмонларни кутиб олиш, кўнгилхушлик, ҳордиқ чиқариш учун эса шаҳарнинг энг баҳаво нуқтаси, марказдан 4 км шимолда жойлашган Моҳи Хоса ёзги саройини афзал билган. Бухородаги аксар тарихий обидаларда гулсимон, ёзувни ёдга соладиган нақшлар фаол қўлланилган бўлса, Моҳи Хоса безаклари Европа Ренессансининг мозаикаларини эслатади.

Саёҳат давомида зиёратчилар Сомонийлар мақбараси, Минораи Калон, Лаби ҳовуз каби меъморий обидаларни, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларни ҳам кўришга муваффақ бўлишди.

Бутун ислом оламига донғи кетган Бухоронинг етти пирларининг зиёратгоҳлари, буюк алломаларимизнинг қабрларини зиёрат қилиш таомилга кўра, Ҳазрат Абдулхолиқ  Ғиждувоний зиёратгоҳидан бошланиб, Нақшбандия тариқатининг асосчиси Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи ҳамда у кишининг авлиё мақомига етган Оналарининг қабрларини зиёрат қилиш давомида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Саёҳатчилар учун ҳар маҳалда бепул овқат, шинам меҳмонхона, транспорт ва экскурсовод хизматлари тақдим этилди. Саёҳатчи аёллар янги куч, ғайрат ва руҳий қувват билан юртимизга қайтиб келишди.

Муқаддас Бекназарова, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026