19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:32
Жамият 👁 242

ТУМАН МАТБУОТИ – БЕТИМСОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРFИБОТЧИСИ

ТУМАН МАТБУОТИ – БЕТИМСОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРFИБОТЧИСИ

Инсоният пайдо бўлибдики, ахборотга бўлган ташналик уни бир зум ҳам тарк этган эмас. Имо-ишора, буюмлар воситасида бири-бирига янгиликларни етказишга ҳаракат қилган инсонлар замонлар ўтиши билан ахборотга бўлган ташналикни қондирувчи янги-янги воситаларни ихтиро этишди. Дарахтларга, деворларга, ҳайвонлар терисига битилган илк хабарномалар ибтидоий жамиятнинг тараққиётини таъминлади, ёзув пайдо бўлиши билан бирмунча маданий-маърифий хусусиятга эга матбуот шаклланди.

Ўзбек заминида эса XVаср ўрталарида замонавий журналистикага асос солинди. Салкам 600 йилдирки, ўзбек матбуоти ижод ва тафаккурнинг таъсирчан муҳитида шаклланиб, эл-у халқимизнинг манфаати, келажагини кўзлаб, амалга оширилган ва амалга оширилаётган жамики эзгу ишларнинг илҳомчиси бўлиб хизмат қилмоқда. Бу борада гап кетганида яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашда туманимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари, том маънода жонкуярлик ва фидойилик тимсолларига айланиб улгурганини мамнуният билан эътироф  этгимиз келади. Ўзининг 87 йиллик тарихига эга, 1934 йилдан бери замон талабидан келиб чиқиб, турли номларда чоп этилиб келинаётган туман газетаси - “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” туманда ва Республика миқёсида энг намунали ва ўқишли, шу билан бирга ўз даврийлигини йўқотмаган матбуот нашри сифатида халқ қалбидан муносиб жой олди. Газета таҳририяти ва унинг ишчан ташаббускор ижодий жамоаси фидойилиги туфайли бугунги кунда таҳририят ҳузуридаги “Жайхун илҳомлари” ННТ, 2012 йилда Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб, интернет тармоғида мустақил ОАВ сифатида ўз фаолиятини бошлаган www.amunews.uz веб сайти ўзининг минг-минглаб мухлисларига, холис кузатувчиларига эга.

Мамлакатимизда кўплаб туман ва шаҳар газеталари таҳририятлари ўтиш даври қийинчиликлари, иқтисодий тақчилликлар сабабли ўз даврийлигини таъминлай олмай қолган бир шароитда, чексиз ифтихор ва мамнуният билан қайд этамизки, Амударё туманида нафақат босма нашрлар, балки том маънода Амударё туман матбуоти шаклланди ва тараққиёт босқичига кирди.

Анъанавий ахборот воситалари бўлмиш “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам” газеталари телевидение, интернет журналистикаси маҳсули бўлмиш www.amunews.uz веб сайти миллий ахборот майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, замон талаблари асосида янгиланиб бормоқда.

Бугунги кунда ўз фаолиятини муваффақиятли тарзда амалга ошираётган туман ОАВларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини, самарадорлигини янада ошириш, медиа тармоқларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгилаш, техник-технологик жиҳатдан модернизация қилиш, иқтидорли журналист кадрлар сафини ошириш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий, маънавий рағбатлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, телевидение дастурларининг даврийлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор туфайли 2010 йилнинг сентябрь ойида ҳафтасига 3 кун, кунига 2 соатдан иборат кўрсатувлар эфирга узатилган бўлса, 2014 йилнинг 2-чорагидан асосий эфир вақти давомийлиги 12 соатдан 20 соатга етказилди. 2019 йилнинг январь ойидан эса аналог тизимдан рақамли форматга ўтилгач, Манғит, Нукус, Қўнғирот, Мўйноқ шаҳарларидаги рақамли телевизион станциялари орқали кўрсатувлар кунига 18 соат эфирга узатилмоқда.

Айни пайтда Амударё телевидениеси ўз кўрсатувлари билан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, ҳатто қардош Туркманистон Республикасининг айрим туманлари хонадонларига кириб борди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш жоизки, Амударё телевидениесининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали туманимиз ҳаётига оид янгиликлар билан танишиш истагида бўлган обуначилар сафи кун сайин ошиб бормоқда. Журналистика соҳасига катта қизиқиш билан кириб келаётган иқтидорли ижодкор ёшлар томонидан тайёрланиб, эфирга узатилаётган “Замин” информацион дастури, “Xabar.uz”, “Янгиликлар” дастурлари, шунингдек, “Кун мавзуси”, “Одоблар хазинаси”,  “Кўнгил мулки” каби адабий-бадиий ҳамда маданий-маърифий мавзулардаги кўрсатувлар, жонли ижродаги концерт дастурлари аллақачон ўз мухлисларини топган.

“Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам” газеталари, amunews.uz веб сайти, Амударё телевидениеси бирлашган таҳририятлари ижодий жамоалари томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли маънавий-маърифий ишлар туфайли бугунги кунда Амударё тумани матбуоти жадал ривожланибгина қолмай, етук ва иқтидорли ижодкор ёшлар плеядаси ҳам етишиб келаётгани кўнгилларга қувонч бағишлайди. Устоз-шогирд анъанасини  интеллектуал мулк сифатида қадрлайдиган ижодий жамоа томонидан ҳар йили Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант лойиҳалари муваффақиятли тарзда амалга оширилиб келинаётгани боис, амударёлик ижодкор ёшларнинг илк шеърий ва насрий тўпламлари таҳририят қошидаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси нашриёти орқали чоп этилиб, оммага тақдим этилмоқда.

Айни пайтда “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам” газеталари 2635 нусхада чоп этилиб, обуначиларига ўз вақтида тарқатилмоқда. “АTV” телеканали кўрсатувларининг сифат ва салмоғи тобора ошиб, қамров ҳудуди кенгайиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, туманимизда босма нашрлар, телевидение,  интернет журналистика соҳаси ҳам жадал ривожланиб, қамров аудиторияси кенгайиб, халқимизни янги марралар сари руҳлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни истиқлол ғояларига садоқатли, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялашда қудратли тарғиботчи сифатида ҳар бир қалбдан муносиб жой олган ва бу ҳар битта амударёликнинг бетимсол маънавий бойлигидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026