19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 00:17
Жамият 👁 299

ТУМАН ГАЗЕТАСИНИНГ БИРИНЧИ МУҲАРРИРИ

ТУМАН ГАЗЕТАСИНИНГ БИРИНЧИ МУҲАРРИРИ

Дарҳақиқат, туманимиздаги барча журналистларнинг устози, тажрибали журналист ва муҳаррир Собир Юсупов туман матбуотида ўзидан ўчмас из қолдирди. Агар ҳаёт бўлганларида бу йил табаррук юз ёшини биргаликда нишонлаган бўлардик.

Раҳматли устозим Собир Юсупов Хитой қишлоғида туғилиб, таълим-тарбия олган, ёшлигидан матбуотга, журналистикага жуда қизиққан. У 1940 йилдан олдин “Социализм йўли” туман газетасида ишлай бошлаган. Оддий ходимликдан муҳаррирлик даражасига етишган. Юртимизни фашистлардан озод этишда ҳам иштирок этган. Урушдан ярадор бўлиб қайтгач, яна “Социализм йўли” газетасида журналистлик фаолиятини давом эттирган.

1957 йилнинг декабрь ойи охирида Хоразм вилоятининг Манғит ва Қорақалпоғистон Республикасига қарашли Қипчоқ туманлари бирлаштирилган, ўша пайтда Собир Юсупов Қипчоқ тумани вакили сифатида янги туманга ном танлаш ҳайъатида қатнашган. Йўлдош Файзуллаев эса Манғит тумани вакили бўлган. Раҳматли Йўлдош Файзуллаев суҳбатларнинг бирида “туманга Амударё деб ном беришни С.Юсупов таклиф этди” дегандилар.

1958 йилнинг январь ойидан бошлаб, янги туманда “Амударё ҳақиқати” деган газета ташкил этилиб, унинг биринчи муҳаррири устозимиз Собир Юсупов бўлганлар. Мен устоз билан 1958 йилнинг февраль ойларида таҳририятда танишганман. Устоз менга мақола ва шеърлар ёзиш бўйича маслаҳатлар берар, хабар, мақолаларимни газетада ёритиб, рағбатлантирар эди, 1960 йилдан туман газеталари тугатилиб, туманлараро газета “Коммунизм ғалабаси” чиқа бошлади. Бу  даврларда устоз партия ва касаба уюшма ташкилотларида ишлади.

1965 йилнинг июль ойидан туман газеталари қайта ташкил қилинди. Шу йили Собир Юсупов яна “Амударё ҳақиқати” газетаси муҳаррири бўлиб ишлай бошлади. Устоз мени 1966 йил январь ойида газетага ишга таклиф этди. Дастлаб адабий ходим, кейинчалик бўлим мудири вазифаларида биргаликда ишлаганмиз.

Устоз Собир Юсуповнинг шогирдлари жуда кўп эди. Турсунбой Давлатбоев, Собир Қутлимуродов, Нурилла Худоёров, Қодир Олламуродов, Йўлдош Эрназаров, Жумамурод Эримматов, Гулнора Матёқубова, Сафо Матчонов, Турсунбой Султонов, Қурбонбой Олламуродов, Олламберган Жуманиёзов, Гулжон Кенжабоева, Бибиҳожар Дўсниёзовалар Собир Юсуповда сабоқ олган, муносиб шогирдлари эдилар.

1975 йилда устоз Собир Юсуповни туман партия ташкилотига ишга олишди, у ерда тарғибот бўлими мудири ўринбосари бўлиб ишлади. Кейинчалик пенсияга чиқди. 1985-87 йилларда, яъни вафот этгунига қадар яна “Амударё ҳақиқати” газетасида махсус мухбир бўлиб, самарали ишлади.

Қадрдон устозимиз мақолалар ёзиш билан биргаликда шеърлар ҳам ёзарди, шу боисдан у газетага муҳаррирлик қилган пайтда “Адабиёт саҳифаси” ойда икки-уч марта чиқарди. Тайёрлаб берилган шеър ва ҳикоялар газетанинг барча сонларида ёритилиб туриларди. 1985-87 йилларда газетада устознинг жуда кўп туюқлари ёритилди, шу жумладан, шеърлари ҳам. Ёритилган ижод намуналари икки китоб қилиб босишга етади, чамамда. Буларнинг бари устоздан қолган ўчмас излардир. Шунингдек, у Тўхта момомиз билан узоқ яшаб фарзандлар, неваралар кўришди. Айни кунда чеваралари ҳам жамиятимизнинг фаол аъзоларидан бири. Невараси Зумрад Бекатова эса айни кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати бўлиб, элимизга хизмат қилмоқда.

Ушбу мақолани ёзишдан мақсад, устоз руҳига яна бир марта эҳтиром кўрсатмоқ, замондошларининг, шогирдларининг у ҳақдаги хотираларини газетада ёритилишига туртки бўлишдир. Биз учун қадрли бўлган устозимизнинг 100 йиллик юбилей тадбирини куз ойларида ўтказиш ниятимиз бор.

Илоҳим, руҳингиз шод, иймонингиз ҳамроҳ, охиратингиз обод бўлсин, Устоз!

 

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ,

фахрий журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026