19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 00:17
Жамият 👁 244

ЁЗ МАВСУМИДАГИ КЎНГИЛСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

ЁЗ МАВСУМИДАГИ КЎНГИЛСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Ёз мавсумининг иссиқ кунларида нафақат болалар, балки катталар ҳам чўмилиб, юқори ҳароратдан сақланиш, завқ олиш учун сув ҳавзаларига шошади. Бундай кунларда ҳар бир ҳудуддаги мавжуд очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, дарё ва каналлар, кўллар чўмилишга келган турли ёшдаги фуқаролар билан тўлиб тошади. Аммо табиатдан баҳра олиш пайтида ҳам эҳтиёткорликни унутмаслик керак. Агар тартиб-қоидага амал қилинмаса турли нохуш ҳолатлар келиб чиқмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Айни чўмилиш мавсуми бўлган шу кунларда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳоли ўртасида сувга чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги тегишли режага асосан туманда Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тарғибот тушунтириш тадбирлари ташкил қилиниб, Амударё дарёси бўйларида сувда оммавий дам олишни таъқиқловчи белгилар, таъқиқланган жойда сувга чўмилиш бўйича жавобгарлик ҳамда сувга чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилмоқда. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Амударё тумани ҳудудий комиссиясининг шу йил 5 июнь кунги йиғилишининг “Чўмилиш мавсуми давомида Амударё тумани ҳудудида жойлашган кўл, дарё ва каналлар акваториялари, ясама ҳавзалар ҳамда чўмилиш таъқиқланган ҳудудларда одамларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси бу бўйича ишчи гуруҳ томонидан таъминланмоқда.

Чўмилиш таъқиқланган жойларда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мавсум давомида 40 маротаба рейдлар ўтказилиб, 9 та семинар ҳамда 84 маротаба суҳбатлар ташкил этилди. Фуқароларга чўмилиш хавфсизлиги бўйича 702 та эслатмалар тарқатилди. Туман ҳудудидаги чўмилиш таъқиқланган жойларга 16 та чўмилиш таъқиқланганлиги тўғрисидаги белгилар ва белгиланмаган жойлардаги чўмилишларнинг аянчли оқибатлари акс эттирилган баннерлар ўрнатилди.

Жорий йилнинг 8 июль куни ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё дарёсида яна бир рейд тадбири ўтказилиб, сувга чўмилиш учун келган фуқароларга хавфсизлик қоидалари ва уларга амал қилмасликнинг аянчли оқибатлари тўғрисида тушутириш ишлари олиб борилди ва эслатмалар тарқатилди.

Шу куни яна бир неча фуқаролар билан ҳудудимизда давом этаётган қуруқ ва иссиқ ҳавода зарурият бўлмаганда кўчага чиқмасликлари, тез-тез сув ичишлари, иложи борича иссиқ об-ҳаводан сақланиши ҳамда болаларга белгиланмаган нотаниш жойларда чўмилишларига рухсат бермаслик тўғрисида ҳам огоҳлантиришлар бериб ўтилди.

Кун қаттиқ қизиётган айни кунларда офтоб тиғида юрган одамнинг соғлиги ёмонлашиб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Офтоб уришидан сақланиш учун бошни енгил, оқ рангдаги табиий толали бош кийим билан, кўзларни эса қуёшдан сақловчи кўзойнак ёрдамида муҳофаза қилишни тавсия этилади. Организмда сув миқдорини ушлаб туришга ҳаракат қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш уни иссиқланишдан асрайди. Шунингдек, қуёш тиғида, чўмилиш жойларида, айниқса, қуёш фаол даври ҳисобланмиш – соат 12. 00 дан 16. 00гача бўлган даврда узоқ вақт қолишдан сақланиш лозим.

Чўмилганда эса нотаниш жойларда, спиртли ичимликларни истеьмол қилиб, маст ҳолатда сувга тушиш, ёш болаларнинг қаровсиз қолиши асло мумкин эмас. Кўпинча сувда сузишни билмаслик, сузиш тажрибасининг йўқлиги ва ўзининг жисмоний қобилиятини инобатга олмасдан сув қирғоғидан узоқлашиш, таъқиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш чўкиш билан боғлиқ мудҳиш ҳодисаларга сабаб бўлади.

Аҳоли ўртасида ёз мавсуми билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар давомида сувда чўмилиш учун келган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дарё қирғоқларидаги нотаниш жойларда кичик ҳажмли кемалар, ўзи сузмайдиган кемалар ва эшкакли қайиқларда сузмаслик кераклиги ҳам тушунтирилмоқда. Қайиқ эгаларига ва фуқароларга бу бўйича йўриқномалар ҳамда эслатмалар тарқатилмоқда.

Ҳаво ҳарорати юқори бўлган шу кунларда фуқароларимиздан зарур бўлмаса кўчага чиқмасликларини, иссиқ об-ҳаводан сақланиши ҳамда ёш болаларга белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини сўраб қоламиз.

Б.Тажибаев, туман ФВБ ФВДТ ва ФМФТЭ, ХТБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026