16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:52
Иқтисодиёт 👁 854

“Хон” маиший хизмат кўрсатиш маскани фойдаланишга топширилди

“Хон” маиший хизмат кўрсатиш маскани фойдаланишга топширилди

Бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари натижасида шаҳар-у қишлоқлар, вилоятлар ва туманлар марказлари янги замонавий кўриниш касб этмоқда. Жойларда кўп қаватли биноларнинг қад кўтараётгани, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, истироҳат боғлари, дам олиш масканлари киши кўзини қувонтиради ҳамда бу каби бунёдкорлик ишлари орқали юртдошларимизнинг турмуш шароитлари яхшиланиб, кўплаб шароитлар ҳамда қулайликлар яратилмоқда.

Амударё туманида 15 июль куни очилиш маросими ўтказилган “Хон” аҳолига маиший хизмат кўрсатиш масканида ҳам ҳамюртларимиз учун қатор замонавий маиший хизмат турлари йўлга қўйилган. Замонавий қиёфага эга бўлган мазкур 3 қаватли бино олдида ўрнатилган фаввора бино кўркига кўрк қўшмоқда.

Маиший хизмат кўрсатиш масканинг очилиш маросимида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда туман фаоллари иштирок этдилар. Туман ҳокими бинонинг очилиши билан барча йиғилганларни, шунингдек, тадбиркорни ва ишчи-ходимларни, туманимиз аҳолисини қизғин табриклади.

Туман ҳокими ўз сўзида “Хон” маиший хизмат кўрсатиш маскани раҳбари, тадбиркор Рустам Юсуповнинг келгусидаги ишларида, шу каби янги лойиҳаларни амалга оширишида янги зафарлар ҳамда муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, туман фаоллари ҳам масканнинг барпо этилиши барча амударёликлар учун қувончли воқеа бўлганлигини қайд этдилар ҳамда тадбиркор ва маиший хизмат кўршатиш маскани ходимларининг келгусидаги фаолиятларида омад тиладилар.

Шундан сўнг йиғилганлар бинодаги шарт-шароитлар ҳамда қулайликлар билан қиндан танишдилар.

Айтиш керакки, “Хон” аҳолига маиший хизмат кўрсатиш маскани қурилиши учун тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 1 млрд. 150 млн сўм пул маблағи сарф этилган. Қурилиш ишлари “Амударё қурилиш материаллари” масъулияти чекланган жамияти томонидан, сифатли ҳамда замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган.

Бунёдкорлик ишларига 100 нафар қурувчи-ишчилар жалб этилган. Бино 3 қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватида гўзаллик салони, озиқ-овқат ва кийим-кечак дўконлари мавжуд.

Иккинчи қаватида замонавий қандил-у бежирим ўриндиқлар билан жиҳозланган катта ресторан, учинчи қаватида энг сўнгги урфдаги, сифатли мебеллар билан жиҳозланган, меҳмонлар учун барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхона ҳамда катта фитнес зали жойлашган.

Мазкур маиший хизмат кўрсатиш маскани ишга тушиши билан 12 нафар юртдошларимиз иш билан таъминланган.

Маросимга йиғилганлар бинодаги барча замонавий шарт-шароит ҳамда қулайликлар билан яқиндан танишдилар. Мазкур бино Манғит шаҳри кўркига кўрк қўшиши билан биргаликда шаҳар аҳолиси ва туманимизга ташриф буюрган меҳмонларнинг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун хизмат қилади. Бино ҳудуд аҳолиси учун мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан ўзига хос совға бўлди, десак янглишмаймиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019