16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:24
Қишлоқ хўжалиги 👁 280

Узумчиликни даромад манбасига айлантирган томорқачи

Узумчиликни даромад манбасига айлантирган томорқачи

Туманимизда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан мева - узумчиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш, мева - узум ҳосилдорлигини ошириш ҳамда уларни қиш ва баҳор ойларида сифатли сақлаш, ҳалқимизнинг мева ва узум маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда туман қишлоқ хўжалик корхоналарида жами 815 гектар боғ ва 290 гектар узумзорлар мавжуд бўлиб, ушбу боғлардан жорий йил мавсумида 6687 тонна мева, 2949 тонна узум ҳосили етиштириш режалаштирилган. Соҳибкор-боғбонлар етиштирган мева маҳсулотлари Манғит деҳқон бозорида савдо ярмаркалари орқали арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда туманда боғдорчиликка ихтисослашган 35 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ва 4 та узумчиликка ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, пакана ва ярим пакана турдаги, яъни интенсив янги мевали боғлар 154 гектарни ташкил этади.

Туманда мева экспорти ҳажмини кўпайтириш ҳамда юртимиз дастурхонига сифатли ва арзон мева маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида 2021 йилда Туркия технологияси асосида, жаҳон стандартларига мос келадиган 500 гектар янги интенсив боғлар барпо этиш режалаштирилган бўлиб, эрта баҳорда 28 та қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 461 гектар майдонда ҳар хил турдаги мевали дарахт кўчатлари экилди.

Бундан ташқари, 2021-2023 йилларда туманимизда узумчиликни ривожлантириш мақсадида 339 та қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 1000 гектар майдонда токзорлар барпо этиш мақсадида кўчат етказиб берувчи корхоналар билан шартномалар тузилиб, баҳор мавсумида янгидан 299,8 гектар токзорлар барпо қилинди ва куз мавсумида янгидан токзорлар барпо этиш учун қолган майдонларда агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туманимизда узумчиликка ихтисослашган “Манғит Омад савдо” масъулияти чекланган жамиятида жами 11,7 гектар токзорлар мавжуд бўлиб, 2021 йил баҳор мавсумида 5,2 гектар майдонда янги токзорлар барпо қилинди ва айни пайтда куз мавсумида 6,5 гектар янги токзорлар барпо этиш учун майдонларга ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.  Бундан ташқари, аҳоли томорқа хўжаликларида ҳам узумчиликни ривожлантириша алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Узумчилик, умуман олганда, боғдорчилик туманимиз соҳибкор-боғбонлари учун янгилик эмас. Миришкор, уста соҳибкор-боғбонлар азалдан боғ яратиш ва ундан мўл ҳосил олиб, ўз хонадонлари учун мева етиштиришни даромад манбаига айлантиришнинг ҳадисини олишган. Туманимизнинг қайси ҳудудига борманг, албатта, ҳар бир хонадон томорқасининг бир  қисмида мўъжазгина мевазор боғни кўрасиз.

Бу борада Қиличбойлик томорқачиларга тенг келадигани йўқ. Айниқса, бу ҳудудда узумчилик билан  шуғулланиб, юқори натижаларга  эришаётган моҳир соҳибкорлар талайгина. Биз ижодий гуруҳимиз билан овулдаги Жабборберган оға Манглиев хонадонида бўлганимизда, унинг нафақат тажрибали томорқа  ер эгаси, балки узумчилик бўйича  ўзига етарли билимдон соҳибкор-боғбон эканлигига гувоҳ бўлдик.

20-25 сотих атрофидаги томорқа ерида тартиб билан экилган сархил мевалар кўзни қамаштиради. Ҳосили мўллигидан шохларига тиргаклар қўйилган анжир, олхўрининг бир неча хил тури, олма, шафтолининг энг сара навлари саф тортган мевазор боғнинг ҳовлига туташ қисмидаги узум сўритокларида маржондай узум тизилган гўра (ғўла)ларининг саноғига етиш қийин.

Жабборберган оға фарзандлари билан ҳар йили баҳорда узум токларини алоҳида эътибор билан очиб, сўри бағазларига новдаларини эринмай, авайлаб боғлаб чиқади. Ҳар бир туп узум токига агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ўтказади. Айниқса, узум токларига ўғит солиш, зараркунанда ҳашоратлардан, турли касалликлардан сақлаш мақсадида белгиланган муддатларда ишлов бериб боради. Натижа эса кутилганидан зиёда бўлади. Унга бу ишларда умр йўлдоши, 15-сонли мактаб ўқитувчиси Гавҳар опа Қурбонбоева ҳамда фарзандлари яқин кўмакдош.

Томорқанинг оила иқтисодини  кўтаришдаги аҳамиятини яхши билган Жабборберган оға Манглиевнинг нафақат боғ-роғидан оладиган даромади, балки мевали дарахтлар ораларига экиладиган турли сабзавот, полиз экинлари, чорваси-ю паррандаси ҳам оила фарвонлигининг асосий  мезонига айланган. Жабборберган оға шу боғ-роғи, томорқаси туфайли 4 нафар ўғил-қизини кам-кўстсиз вояга етказгани, “Кобальт” русумли автомобиль сотиб олишгани, ҳовли-жойини кўнгилдагидай қилиб ясатиб олишганини яширмайди.

Айни пайтда Жабборберган оғанинг томорқасида узумнинг тоифи, хусайни, чиллаки, чарос, хирмони, кишмиш каби навлари етиштирилмоқда.

Ишкомларда тизилиб турган узум маржонларини кўрган кишининг дилида ҳавас уйғонади. Яна узоғи билан  икки ойдан сўнг Жабборберган оғанинг узумзоридан кузги хирмон кўтарилади. Соҳибкор-боғбоннинг айтишича, узум ғўраларини қишга сақлаш учун бирма-бир осиб қўйишар эканлар. Ғўралардаги мевалар сўлиб қолмаслиги учун ғўралар бандига тез-тез битта узум мевасини кийдириб қўйишса, мевалар баҳоргача янги узилгандай сақланар экан.

Жабборберган оға айни кунда пишиб-етилган ҳусайни, хирмони навли узум меваларини бошқа мева-чевалар қатори бозорга олиб чиқмоқда. Боғ-роғдан хонадон ғазнасига ҳар куни даромад келаётганидан оғанинг кайфияти баланд.

Биз ҳам Жабборберган оғага томорқада узумчиликни ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган ишларида  юксак унум ва самарадорлик тиладик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019