16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 21:00
Сиёсат 👁 670

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносиб нишонланди

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносиб нишонланди

Мамлактимизда энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги тантанали равишда нишонланмоқда. Ҳудудларда байрам тадбирларига муносиб тайёргарлик кўрилиб,  шодиёналар кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

28 август куни Амударё тумани Хотира майдонида ҳамда Истироҳат боғида мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами тадбири ташкил этилиб, истиқлол айёми кенг нишонланди. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган байрам тадбирини туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очиб берди ҳамда истиқлол йилларида мамлакат тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қўлга киритилган ютуқларимизни санаб ўтди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ўз сўзида халқимизнинг метин иродаси, мислиз куч-қидрати орқали барча соҳаларда қўлга киритаётган ютуқларимиз Янги Ўзбекистонда янги бир уйғониш даври – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётганлигидан далолат беришини қайд этиб, “Ватанимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтган шонли йўлига назар ташлар эканмиз, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортади”, дея таъкидлади.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, барча соҳаларда сезиларли ўзгаришлар кузатилиб, янги ютуқлар қўлга киритилди. Ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасидаги тизимли ишлар орқали мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудлари ҳам тобора ривожланиб, аҳоли турмуш тарзи яхшиланмоқда.

Туманимизда ҳам ислоҳотлар натижасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, янги ривожланиш босқичига қадам қўйилмоқда. Хусусан, туманда фаол инвестиция сиёсати юритилиб, янги, замонавий корхоналар барпо этилмоқда, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, барча соҳа ва тармоқларда янгича ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасини жадал ривожлантиришда  замонавий технологиялардан фойдаланиш, соҳада самарали усулларни қўллаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туманимизда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бутун туманимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан самимий табриклади.

Байрам тадбири республикамизнинг таниқли хонандалари ҳамда туман Маданият бўлими хонанадаларининг куй-қўшиқлари ҳамда ажойиб чиқишлари билан давом эттирилди. Хотира майдонига байрам тадбирини томоша қилишга келган юртдошларимиз куй-қўшиқларга рақсга тушдилар. Жажжи болажонларимиз севимли хонандаларининг ашулаларини биргаликда куйладилар.

Янги Ўзбекистон, тинчлик, она Ватанга муҳаббат, истиқлол, севги ва садоқат рукнидаги куй-қўшиқлар юртдошларимиз қалбида шукроналик ва эртанги кунга ишонч туйғуларини яна бир бор мустаҳкамлади. Тантанали тадбир якунида намойиш этилган мушакбозлик байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Таъкидлаш керакки, туманимизда халқимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини катта шод-у хуррамлик билан нишонланди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, аждодларимиз неча асрлар давомида орзу қилган, бутун халқимизга истиқлолнинг буюк неъматларини ҳадя этган - Мустақиллик байрами билан барча юртдошларимизни чин дилдан самимий муборакбод этамиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019