16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:48
Адабиёт 👁 325

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Истиқлол тенгдошларига

Ўттиз йил – бу ҳали навқирон давр,

Ҳар мурод нажоти – ғайрат ва сабр,

Топиб жаҳон ичра мартаба, қадр,

Ютуқ, марралардан абадий фахр,

ЯНГИ Ўзбекистон бунёд этиб шод -

Фаровон Ватанда яшанг, ёш авлод!

 

Коррупция, пора – энг хавфли хатар,

Қонун ҳамма учун бир хил – баробар,

Шуур ва садоқат айлаб сафарбар,

Халққа хизмат қилсин Давлат, амалдор!

Бўлсин “Мустақиллик-ҳуқуқдир!” шиор,

Учинчи Ренессанс СИЗГА дахлдор!

 

Бешта ташаббусда мужассам ҳаёт,

Васийлик, меҳрдан етимлар ҳам шод,

Иззатда илм аҳли, ҳам аҳли ижод.

Маҳаллалар обод, қишлоқлар обод,

Яшаймиз бағрингда озод, фаровон,

ЯНГИ Ўзбекистон, жон Ўзбекистон!

 

Юртбошини тутар яқин ёш-қари,

Шамолга соврулмас айтган гаплари,

Битар камбағаллик, ғариб сафлари,

“Темир дафтар” эмас – нажот дафтари!

Ватанда барчанинг тақдири туташ,

Ҳаммамиз бахтиёр бўламиз, юртдош!

 

Дунё – тўфонларда қалқиган кема,

Тинчлик,омонликка келмас ҳеч нима,

Ўттиз йил – бу ҳали бир муқаддима,

Чўли, саҳроси ҳам кони – хазина,

Барчамизники бу Ватан, бу Қуёш,

Юртни яшнатувчи – Ўзингсан, Юртдош!

Турсунбой Абдуллаев.

 

Биз фидойи фарзандлар

Шундай кучли давлат қурамиз,

Сарҳадингда собит турамиз.

Ўзбекистон, онажон Ватан,

Биз фидойи фарзанд бўламиз.

 

Дунё ичра топган дунёйим,

Ватанимни асра, Худойим.

Чарчамайман асло юмушдан,

Хизматга шай тураман доим.

 

Кезганимда чаманзор аро,

Юраккинам қувончга тўлар.

Кетгим келмас гулларни ташлаб,

Бу гўзаллик менга куч берар.

 

Тилагим шу, ҳеч қайси инсон,

Ватанидан айро бўлмасин.

Бахт истаган бахтга етгайдир,

Кўзлар асло ёшга тўлмасин.

 

Шундай кучли давлат қурамиз,

Биз фидойи фарзанд бўламиз.

Томирларда аждодлар қони,

Биз муносиб дилбанд бўламиз.

Дилдора РАЖАБОВА.

 

Гуллар

Ёзнинг чилласида ранг-баранг гуллар,

Ўзига ром этар ифори билан.

Ҳуснига маҳлиё бўлганча диллар,

Чаманлар бағрига ошиқар ҳар дам.

 

Пойида майсалар эгилиб турар,

Булбуллар куй битар гуллар мадҳига.

Баргларини силаб тонгги саболар,

Ажиб жаранг берар гуллар базмига.

Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА,

11-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ОНAМГА

Кулгичлар ўрнида ажин чизиғи,

Дардданмас, онажон, бахтдан наъшида.

Ойдай юзингизда дона хол янглиғ,

Сизга ярашмоқ-чун умрим бахшида.

Биламан: ғурурман дадам учун мен,

Синглимга андоза – ибрат кўзиман.

Укам кўксидаги орнинг қалқони,

Онажон, Сиз учун ёруғ юздирман!

Умида Ердошева,

Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари

Университети талабаси.

 

Ҳур ўзбекистон

(Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлайман)

Ота-она, Ватан – бир бутун,

Булар менинг ҳаёт чироғим.

Бурчимиз Ватанни асрамоқ бу кун,

Тинчлик-аҳилликни унутманг бир зум.

 

Завқ оламан мен, самодан, нурдан,

Она табиатдан, қуёш ва ердан.

Юртим, деб югурган барча яхшидан,

Халқини куйлаган шоир, бахшидан.

 

Одамлар,  оқлайлик Ватан ишончин,

Барқ уриб яшнасин ҳур Ўзбекистон.

Шунда кўражакмиз халқим қувончин,

Рози бўлса одамлар ҳаёт, бахтидан.

 

Нафратим, ўзаро ҳурматсизликдан,

Табиатга хиёнат шафқатсизликдан.

Қаршиман ҳар доим ёвуз урушга,

Бунга лоқайд қараб туришга.

 

Чорасизман мен, бевақт ўлимга,

Ҳаётда нотинч ўтган кунимга.

Нафратим, виждонсиз ҳаромхўрларга,

Ҳеч қачон еб тўймас порахўрларга.

 

Завқ оламан мен мустақилликдан,

Озодлик-ободлик, тинчлик-шодликдан.

Бу Ватан ҳамиша гуллаб-яшнасин,

Авлодимиз олға қадам ташласин!

Эркин ИСМОИЛОВ,

Хизр эли МФЙ.

 

Мустақил Ватан

Қафасдан учиб чиққан кабутар каби,

Озодликка эришган жонажон Ватан.

Парвоз қил, мисоли Ҳумо қуш каби,

Бошингни қучгайдир бепоён осмон.

 

Бағрингда яшайди неча миллатлар,

Шоир ўғлонларинг битади достон.

Достонлар жарангги турфа тилларда,

Мадҳинг дунёларга етгайдир Ватан!

 

Ҳуснингга ярашган чексиз далалар,

Халқинг саодатли, дўст ва қадрдон,

Пойларингни ўпиб оққан дарёлар,

Ҳаёт булоғингдир Ватан, жонажон!

 

Сиёсатинг улуғ – инсон мукаррам,

Мукаррам азалий қадриятлар ҳам.

Ҳар зарра тупроғинг кўзларга зиё,

Юракка малҳамдир онажон - Ватан.

Турсуной ЎРОЗБОЕВА.

 

Қутлуғ айём

Сўзларим қўшиққа уланар бу кун,

Ичимга сиғмайди ҳаяжонларим,

Қўшиққа айланар дилдаги сўзим,

Ватаним, муборак мустақиллигинг.

 

Ҳиёбон, кўчалар безанди бу кун,

Худди келинчакдек кўзимга яқин,

Қизлар қўшиғида борсан, Ватаним,

Мен сени куйлайман, Ўзбекистоним.

 

Қаерга қарамай, обод кўчалар,

Бинолар савлатин турибди тўкиб.

Равон бу йўлларда манзиллар яқин,

Мен сени севаман, жоним Ватаним.

 

Бу қандай диёрки - тўрт фасл такрор,

Қайтиб келаверар ёз, куз, қиш, баҳор...

Қутлуғ айёмингда мангу сенга ёр,

Содиқ Зуҳра қизинг битади ашъор!

Зуҳра АҲМЕДОВА.

 

Юрт меҳри улуғ

Мен онамни Ватанимга қиёсладим,

Миллатларни қучоғида ардоқлаган.

Ҳатто бедор аскарларга қиёсладим,

Сарҳадларни ором билмай қўриқлаган.

 

Асли барча аёл зоти онам каби,

Уйи тўла боласига меҳрибондир.

Яшнаб кетар тўкис бахтга етган каби,

Ҳар доимо Ватаним, деб нигорондир.

 

Шунинг учун онам, деймиз ҳур Ватанни,

Меҳри улуғ оналарнинг меҳридайин.

Иккисига фидо айлаб жон-у танни,

Эркаланиб улғаямиз гўдакдайин.

Мунира Каримова,

42-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Мустақиллик тўйи

Ўттиз ёшга етибди ёшинг,

Осмонўпар бўйинг муборак.

Доим порлоқ бўлсин қуёшинг,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Жаннатдайин гўзал маконим,

Ризқ бергувчи танҳо хирмоним.

Ўзига бек Ўзбекистоним,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Қайда бордир сендайин Ватан,

Лола ўсган қирларинг чаман.

Байроғингни ўпиб қучаман,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Шуҳратимсан, шараф-шонимсан,

Томиримда қайноқ қонимсан.

Кўксимдаги олов жонимсан,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Дуолари дармон онамнинг,

Демак, бахти бутун боламнинг.

Тингланг дўстлар, қувончларимни,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Дунё қутлар, қутлуғ бўлсин бахт,

Офтоб каби ёруғ бўлсин бахт.

Йилдан-йилга улуғ бўлсин бахт,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Кафтим очиқ, дуода ҳар он,

Қолмагайдир сен ила армон.

Ватандошим энг яхши инсон,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Нола қилдим бугун Эгамга,

Бахт бергин, деб жумла оламга.

Юртни севган ака-укамга,

Мустақиллик тўйинг муборак.

 

Шеркамол, сен ёзгин достонлар,

Қувончларни қучсин осмонлар.

Қадрдонлар, азиз инсонлар,

Мустақиллик тўйинг муборак.

Шеркамол,

Элликқалъа тумани.

 

 Овулим

Туғилдим Назархонда,

Амударё бўйида.

Улғайиб шу маконда,

Бўлдим суюкли фарзанд.

 

Ўйнаб-ўсган овулим –

Чилпиқ, Қўштепаларим.

Қоратов суянчимдир,

Назархон – улуғ ерим.

 

Овулнинг тўрт томони,

Барча эллардан гўзал.

Тилни ёрар қовуни,

Лаззатли, ширин асал.

Азиза БЕРДИБОЕВА,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ТЎЙИНГ МУБОРАК

Ўттиз ёшинг қутлуғ келсин элимга,

Бу кунлардан шукронадир тилимда.

Эзгу қўшиқ бўлиб кирдинг дилимга,

Фарзандларинг чанқоқ, тўймас билимга

Жонажоним Ўзбекистон –

Онажоним Ўзбекистон!

Ҳар томонга боқиб, қувнайди кўзим,

Таърифлашга ҳатто етмайди сўзим.

Ютуқларинг кўпдир, ёруғдир юзинг,

Ҳар йилгидан барокатли, бу йилги кузинг

Жонажоним Ўзбекистон –

Онажоним Ўзбекистон!

Юртим, қутлуғ бўлсин ўттиз ёш тўйинг,

Ўзинг каби покдир ниятинг, ўйинг.

Келажагинг порлоқ, эзгудир йўлинг,

Мадҳинг айтиб чарчамас Нодира қизинг

Жонажоним Ўзбекистон –

Онажоним Ўзбекистон!

Нодира ЯНГИБОЕВА.

 

Қишлоғим

Бағрингда туғилдим-у

Жамолингни кўрдим мен.

Соф ҳаво ҳам зилол сув

Ифорини туйдим мен.

 

Пилдираб юрган куним,

Бағрингга оёқ қўйдим.

“Она”, бўлди илк сўзим,

Сени онамдай суйдим.

 

Йиқилсам, юмшоққина

Тупроғинг-ла сийладинг.

Мен – боланг ушоққина,

Дилга меҳринг жойладим.

Малина Мингтурғанова, 19-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Бағрикенглик

Менинг юртим бағрикенг,

Келиб кўринг дўстларим.

Шундай улуғ Ватанга,

Содиқ доим ёшлари.

 

Бунгадир энг зўр мисол,

Меҳрибонлик, эзгулик.

Инсонларнинг кўнглида,

Доим бўлгай яхшилик.

 

Кўз тегмасин юртимга,

Бағри кенг инсонларга.

Дуо қилгай қари-ёш,

Эзгулик бўлгай йўлдош.

 

Шундай тотув юртимга,

Ярашади тўй, байрам.

Қувончга тўлиб олам,

Халқим бўлсин шод-хуррам.

Руҳшона Саидмамбетова,

61-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Ватан байроғи

Ҳилпирайди Байроғим,

Ўзбекистон кўксида.

Ҳур ва обод ҳар ёғим,

Байроқ – ЭРКка қасида.

 

Кўк ранг – осуда осмон,

Оқ – кўнгиллар рангидир.

Қизил – томирдаги қон –

Гул ҳаёт жарангидир.

 

Яшил – она табиат,

Юлдузлар – вилоятлар.

Дилда уйғотиб ҳайрат,

Жамланган қадриятлар.

 

Буюкликдан буюкроқ,

Ҳилпирайвергин Байроқ!

 

Шахсанем Қасимова,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Биз ўғил-қизлар

Она юрт ишончин

Оқлаймиз бизлар.

Ўқиб-ўрганиб,

Шўх ўғил-қизлар.

 

Ота-оналар

Ишончин оқлаб.

Яйрар кўнгиллар

Кундай чарақлаб.

 

Биз ўғил-қизлар,

Юртга содиқмиз.

Порлоқ юлдузлар,

Бахтга тўлиқмиз.

 

Ватан, деб яшаш,

Бизнинг бурчимиз.

Шод қадам ташлаш,

Тенгсиз кучимиз!

Моҳинур Одилбоева, 19-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019