16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 21:14
Сиёсат 👁 221

САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президени сайлови куни тобора яқинлашмоқда. Айни кунларда Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари жойларда учрашувлар ўтказиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президени сайлови куни. Айни кунларда давом этаётган сайловолди ташвиқоти давомида президентликка сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг дастурлари билан сайловчилар яқиндан таништирилмоқда. Сайловчиларнинг ўзи хоҳлаган номзодга овоз беришларини ташкил қилиш мақсадида барча сайлов участкаларида зарур шарт-шароитлар яратилиб, сайловга тахт қилиб қўйилди.

Амударё туманида ҳам президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари сайловолди тарғибот-ташвиқот учрашувларида иштирок этишмоқда.

Ана шундай сайловолди тарғибот-ташвиқот учрашуви тумандаги Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилди. Унда Қипчоқ овул фуқаролар йиғинининг сайловчилар вакиллари ҳамда ёшлар, Экологик партия аъзолари иштирок этдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг ишончли вакили Бердах Жиенбаев номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури мазмун-моҳияти билан сайловчиларни батафсил таништирди.

Сайловолди тарғибот-ташвиқот учрашуви давомида Бердах Жиенбаев “Биз келажак учун жавобгармиз” ғоясини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида илгари сурилган еттита асосий устувор вазифага батафсил тўхталди. Яъни, партиянинг дастури, экологик мувозанатни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда “яшил иқтисодиёт” тушунчалари ҳақида сўз юритиб, президентликка номзоднинг ўз олдига қўйган катта мақсадлари, мамлакатни дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига қўшиш борасидаги шахсий ташаббуслари, фикр ва ғоялари ҳақида сайловчиларга батафсил маълумотлар берди.

Хусусан, номзоднинг ишончли вакили глобал аҳамиятга эга бўлган иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик хавф-хатарлар ички миграцияни ҳаракатга келтириши мумкинлиги ва ўз навбатида халқнинг даромад манбаларига, шунингдек истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг нарх-навосига кескин таъсир кўрсатиши билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий масалаларни ижобий ҳал этишга қаратилган номзоднинг фикрлари, аниқ ва пухта ишлаб чиқилган иқтисодий механизм, режалари ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, Қипчоқ овул фуқаролар йиғини сайловчилар вакиллари, экологик партия аъзолари бўлган ёшлар номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар, номзоднинг шахсий фикр ва ғоялари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Барча саволларга президентликка номзоднинг ишончли вакили Бердах Жиенбаев батафсил жавоб берди ва барчани 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродов номзодини ёқлаб овоз беришга чақирди.

Бўлиб ўтган сайловолди тарғибот-ташвиқот учрашуви демократик тамойиллар асосида, ошкоралик ва шаффофлик руҳида ўтди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019