16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 21:13
Сиёсат 👁 227

ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили сайловчилар билан учрашди

ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абатбай Данияров 7 октябрь куни Амударё тумани сайловчилари билан учрашди. Туман Маданият марказида бўлиб ўтган Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан сайловчилар учрашувига бағишланган тадбирни Ўзбекистон Либерал Демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Мадамин Казаков очди ва олиб борди.

Сайловчилар билан учрашув давомида Абатбай Данияров президентликка номзоднинг сайловолди дастури билан учрашув тадбири иштирокчиларини батафсил таништирди. Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар, пухта ўйланган режалар, янги ғоя ва фикрларга, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, айниқса, қишлоқлар инфратузилмасини замон талаблари даражасига кўтариш, тиббиёт, таълим, энергетика, маданий-маърифий, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича белгиланган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида белгиланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадлари камида 2 баробар оширилиб, унинг йиллик ўсиш суръатлари эса камида 5 фоизга етказлиши, қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига барҳам берилиб, эркин бозор муносабатлари жорий қилиниши, деҳқонлар учун субсидиялар ажратилиши, соҳадаги кластерлар ва фермерлар фаолиятини молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари жорий қилиниши кўзда тутилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, номзоднинг  сайловолди дастурида ҳар бир йўналишда амалга оширилиши кўзда тутилган стратегик мақсад ва вазифалар аниқ ифодалаб берилган. Хусусан, 2030  йилга бориб аҳоли жон бошига  тўғри келадиган даромад 4 минг доллардан оширилиши ва мамлакатимизни даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига киритиш, саноат маҳсулотлари ҳажми ва унумдорлигини ошириш учун шароит яратилиши, рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айлантирилиб, унинг ҳажмини камида 2 ярим баробар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш каби кўплаб стратегик вазифалар хусусида ишончли вакил томонидан сайловчиларга тўлиқ маълумотлар берилди.

Учрашув давомида сўзга чиққан Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебогул Ражабова, меҳнат фахрийси Турсунбой Абдуллаев, 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Юлдуз Турсунбоевалар ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллалар, меҳнат қилаётган соҳаларини,  оилалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган қамрови кенг ишлар мисолида сўнгги йилларда ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олган янгиликлар, ижобий ўзгаришлар ҳақида  гапирдилар ҳамда барчани  24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунида Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019