16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:06
Қишлоқ хўжалиги 👁 236

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-КЕНГАШ БЎЛИБ ЎТДИ

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-КЕНГАШ БЎЛИБ ЎТДИ

19 октябрь куни Амударё туманининг Қипчоқ овулидаги “Ҳайтимбетов Султон” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар кенгаш бўлиб ўтди.

Қипчоқ овулидаги “Ҳайтимбетов Султон” фермер хўжалиги даласида ўтказилган кўргазмали семинар-кенгаш қишлоқ хўжалигида бугунги куннинг долзарб масалаларига бағишланди.

Кўргазмали семинар-кенгашда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Қишлоқ хўжалиги экинларидан 2022 йилда мўл ҳосил олишга эришиш учун айни кунда соҳа мутахассислари, деҳқонлар олдида турган кечиктириб бўлмайдиган вазифаларга бағишланган тадбирни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди.

Кун тартибидаги 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла парвариши, озиқлантирилиши, 2022 йилда қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган майдонларни сифатли  текислаш, экиш мавсумига техникаларни сифатли  таъмирлаб, тахт қилиб қўйиш, экин майдонларининг шўрланиб кетишининг олдини олиш учун мавжуд коллектор-дренажларни сифатли тозалаш ва бошқада масалалар юзасидан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Дарьябой Кайповлар маъруза қилдилар.

Она заминимиз халқмиз ризқ-рўзи унадиган бебаҳо табиий хазинамиздир. Кейинги йилларда ердан оқилона фойдаланиш, мўл-кўл ҳосил етиштирилишига эришиш орқали деҳқонлар ҳаёти фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланилиб, экин майдонлари ҳосилдорлигини ошириш ва касалликларга чидамли, табиий иқлим шароитимизга мос ҳосилдор навлар яратилиб, экилмоқда. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.

Туманимизда 2 та ғаллачилик кластери фаолият юритиб, асосий  қишлоқ хўжалик экинларидан ҳисобланмиш дон етиштиришни кўпайтириш борасида самарали  ишларни амалга оширмоқда.

Ушбу кластерларга қарашли фермер хўжаликларида 2022 йил ҳосили учун режадаги 6000 гектар, қўшимча 400 гектар, жами 6400 гектар майдонга ғалла экилди.

Ғалла экилган майдонларда сув танқислигининг олдини олиш ва мўл ҳосил етиштирилишига эришиш учун 1000 гектар майдондаги ғўзаларни ёмғирлатиб суғориш кўзда тутилмоқда.

Ғалла майдонларининг 1720 гектарига “Аср”, 1010 гектарига “зимница”, 2568 гектарига “Антонина”, 654 гектарига “Васа” нави, 48 гектарига эга бошқа сифат кўрсаткичлари юқори бўлган навлар экилди.

Семинарда ушбу экин майдонларидан униб  чиққан буғдой майсаларини ўз вақтида агротехника қоидаларига мувофиқ парвариш қилиш, қиш мавсумидан талофатсиз олиб чиқишни таъминлаш бугунги куннинг асосий вазифаларидан эканлиги таъкидланиб, бу борада зарур тавсиялар берилди.

Тадбир сўнггида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалиги ходимлари олдида турган айни кундаги долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019