16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:47
Сиёсат 👁 233

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП ташкил топганига 18 йил тўлиши муносабати билан тадбирлар ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП ташкил топганига 18 йил тўлиши муносабати билан тадбирлар ўтказилди

Бундан 18 йил муқаддам мамлакатимиздаги энг нуфузли сиёсий партия – Тадбирколар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташкил этилиб, партия аъзолари мамлакат сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳаётига дадиллик билан кириб келдилар. Ўтган қисқа фурсат – 18 йил давомида партия томонидан аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш мақсадида нафақат сиёсий-иқтисодий, балки ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган жиддий эътибор туфайли илм-фан, таълим-тарбия, соғликни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, жисмоний тарбия ва спорт каби соҳаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, замон талаблари даражасига етказилди, мазкур соҳаларда кадрлар салоҳияти юксалди. Амалга оширилаётган ислоҳотлар марказдан тортиб то энг олис ҳудудларгача етиб бориб, халқимиз ҳаётида акс этмоқда. Янгиланишлар нафаси ҳар бир соҳа, тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ҳамда маҳаллаларга кириб борди.

Албатта, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг вужудга келиши ва мамлакатда етакчи сиёсий  кучга айланишида том маънода партиянинг кўп сонли аъзолари бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

15 ноябрь – партия ташкил топган кун муносабати билан Ўзбекистон Либерал демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирларда бу ҳақда атрофлича фикрлар билдирилиб, партия аъзолари томонидан партиянинг асосий етти йўналишидан иборат тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарур шарти эканлиги, миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш энг муҳим стратегик аҳамиятга эга вазифа эканлиги халқимиз томонидан алоҳида мамнуният билан эътироф этилаётгани қайд этилди.

Партия ташкил топган кун муносабати билан партиянинг туман Кенгаши томонидан амалга оширилган ижтимоий-маънавий аҳамиятга эга тадбирларда партия аъзолари, шу билан бирга аҳоли вакиллари ҳам иштирок этишди.

Хусусан, 17 ноябрь куни ташкил этилган хайрия тадбирида Ўзбекистон Либерал демократик партияси Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари Мадамин Казаков, партиянинг Амударё туман Кенгаши ижрочи котиби  Фозилбек Қурбонбоев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Тамара Юсуповалар Юқори қишлоқ, Тошқалъа ҳамда Бешовул маҳаллаларида бўлишиб, мазкур ҳудуддаги сайловчилар билан учрашдилар.

Депутат, “Тамара текстиль” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Тамара Юсупова сайловчилар ҳаётига оид муаммоли масалалар билан танишиб, улар томонидан тушган саволларга атрофлича жавоб берди. Айрим муаммоли масалаларни ўрганиш ва туман Кенгашидаги масъул комиссияларга сўровнома киритиш мақсадида ён дафтарига қайд этиб қўйди.

Шундан сўнг, депутат ҳудуддаги “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларнинг фарзандларига ўзи раҳбарлик қилаётган корхона томонидан тайёрланган  иссиқ кийим-кечаклар совға қилди.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташкил топганига 18 йил тўлиши муносабати билан туманимиздаги ўқув масканларида, жамоат ташкилотларида ҳам ижтимоий-маънавий аҳамиятга молик тадбирлар ўтказилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019