16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:37
Иқтисодиёт 👁 311

АМУДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН БИЗНЕС-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

  АМУДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН БИЗНЕС-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Муваффақиятга ўз-ўзидан эришилмайди. Ҳар бир ютуқ замирида заҳматли ҳаракат  ётади. Тадбиркор бизнес соҳасида ўз ўрнини топиши учун нафақат меҳнат қилиши керак, балки унга билим ва тажриба ҳам сув ва ҳаводек зарур. Шу сабабли ҳам жойларда тадбиркорлик соҳасида ютуққа эришган тренерлар иштирокида бизнес-тренинглар ташкил қилинмоқда.

Амударёлик тадбиркор Жавлонбек Ўрозбоев ҳам юртдошларимизга қулайлик яратиш ва тадбиркорларнинг билимларини ошириш, шу орқали туманимиз иқтисодий ривожига ҳисса қўшиш мақсадида ўз ташаббуси билан бизнес-тренинг ташкил қилди.

"Бизнесни анализ қилиш ва стратегия тузиш" мавзусидаги тренингни "Бизнес драйв", "Kitapp" лойиҳалари асосчиси, Алишер Қултаев ва бошқалар ўтказишди.

Алишер Қултаев 1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини 2015 йилда тамомлаган. У бизнесда 9 йиллик тажрибага эга.

Бизнес-тренингда Алишер Қултаев томонидан ҳавола этилган лойиҳа иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, Алишер Қултаевнинг “Бизнес драйв” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ўзи  кузатган ҳолатлар, илк бизнесни бошлаш бўйича тажрибалари иштирокчиларнинг қизғин мунозараларига сабаб бўлди. Хусусан, ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган шахснинг қандай мақсадни амалга оширишни кўзлаб ҳаракат қилиши ва бу борада аниқ стратегияси бўлиши зарурлиги ҳақидаги фикрлар ҳар бир иштирокчини қизиқтирмай қолмади.

Алишер Қултаев “Бизнес драйв” лойиҳасини амалга оширишда тадбиркор ўз  олдига аниқ мақсад қўйган ҳолда ишлаб чиқадиган стратегиясига тўхталар экан, аввало, мақсад бор-у стратегик режаси йўқ бизнеснинг ҳолати қандай бўлишини мисоллар тариқасида тушунтириб ўтди. Яъни, ҳар қандай бизнес аниқ мақсад қўйишдан бошланиши ва албатта, компаниянинг белгиланган ана шу мақсадга  эришиш йўлидаги узоқ муддатли умумий ҳаракатлар режаси мавжуд бўлгандагина компания фаолиятида барқарор ривожланиш, ўсиш бўлиши, кучли рақобатбардош бозорларда айнан ана шу стратегия компания учун кураш воситаси ролини бажаришини иқтисодий жиҳатдан асослаб, тадбиркор учун бизнес мақсад ва стратегиянинг аҳамияти хусусида кенг тушунчалар берди.

Бундан ташқари, бизнес-тренингда амударёлик тадбиркорларга компания бошқарувининг умумий тузилиши, стратегиянинг муҳимлиги, стратегия тузиш, савдо таҳлили инструментлари, тарқатма материаллари, ўсиш ва инқироз, мақсад қўйишнинг смарт модели хусусида ва стратегия тузишнинг энг содда инсрументини “Бизнес драйв” лойиҳаси мисолида кўрсатиб, бу борада кенг кўргазмали ва тарғибот воситалари орқали тушунтиришлар берилди.

Бизнес-тренинг якунида амударёлик тадбиркорлар "Бизнес нимадан бошланади?", "Стратегия нима?", "Маркетинг нима" ва бошқа кўплаб саволларига жавоб олдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019