18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 16:44
Жамият 👁 148

ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қуватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларда ҳам кўришимиз мумкин.

Ҳар йили 3 декабрь санасида Халқаро ногиронлар кунининг нишонланишидан асосий мақсад – бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар бошқа кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Айни пайтда туманимизда 4 079 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 86 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кишилар, 42 нафар ёлғиз пенсионерлар истиқомат қилишади. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, ногиронликнинг олдини олишга ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият билан уйғунлашиб кетиши учун шарт-шароитлар яратишга, уларда садоқат ва фидойилик, шукроналик туйғуларини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шу йилнинг 3 декабрида Манғит шаҳрида жойлашган “Нур” тўйхонасида Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ногиронлар жамияти туман бўлими,  Кўзи ожизлар жамияти туман бўлими ҳисобида турувчи, якка-ёлғиз яшовчи имконияти чекланган 50 нафар фуқаролар иштирок этдилар.

Тўкин дастурхон атрофидан жой олган ногиронлиги бўлган фуқароларни туман ҳокими ўринбосари Маҳмуджон Шерметов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Муқаддас Бекназарова, Ногиронлар жамияти туман бўлими бошлиғи Нилуфар Холбоева, Қўнғирот туман Кўзи ожизлар жамияти раиси Махсет Қиличевлар байрам билан қизғин қутладилар.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида меҳмонларга халқимизнинг миллий таоми – палов тортилди.

Шунингдек, совға-саломлар билан бир қаторда қўлтиқтаёқ, таёқ, аравача, эшитиш мосламаси каби зарур протез ортопедия воситалари ҳам топширилди.

Тадбирда туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган махсус концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, туман ахборот – кутубхона маркази ходимлари томонидан “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” шиори остида китоблар кўргазмаси ташкил этилди, китобсевар имконияти чекланган меҳмонларга китоблар совға қилинди.

Бу каби хайрли ишларнинг амалга оширилишида катта маъно бор. Чунки давлатимиз сиёсатида ҳам, муқаддас динимизда ҳам инсон энг азиз ва мукаррам саналади. Кўнгли ярим, имконияти чекланган инсонларга қувонч улашиш, уларнинг байрам кунларида бир дастурхон атрофида ўтириб, самимий суҳбатлашишлари, дийдорлашишлари учун имконият яратиш ҳам савобдир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026