16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:33
Спорт 👁 218

СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Икки киши ёки икки кишилик гуруҳ орасида ўйналадиган ўйини – стол тенниси жуда қадимий ҳисобланса-да, Ўзбекистонга  20 аср бошларида кириб келган.

Ушбу чаққонлик, эпчиллик ва ўта ҳушёрликни талаб этувчи ўйин мамлакатимизда мустақиллик йилларида оммалашди ва ривожланди, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида теннис кортлари қурилди. Теннис ўйнаш учун спортчиларга, томошабинларга қулай шароитлар яратилди. 1992 йилда Ўзбекистон теннис Федерацияси тузилди ва Халқаро теннис Федерациясининг аъзоси бўлди.

Ўтган давр мобайнида спортнинг бу тури бўйича кўплаб номдор, дунё тан олган вакиллар етишиб чиқди ва уларга муносиб ўринбосар спортчилар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, ушбу спорт тури билан ёшлар-ўсмирлар умумий ўрта таълим мактаблари тўгарак машғулотларида, спорт мактабларида шуғулланишиб, ўз иқтидорларини ривожлантиришмоқда. Уларнинг бу саъй-ҳаракатларини рағбатлантириш, оммавийлигига  эришиш мақсадида турли мусобақалар ташкил этилмоқда.

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини  мустаҳкамлаш йили Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 1-4 декабрь кунлари Амударё туманида стол тенниси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақаларга пойтахт Нукус шаҳри ва туманлардан ҳаваскор теннисчи спортчилар иштирок этдилар. 2010 йилда туғилган ва ундан  ёш ўсмир ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган чемпионатга 60 нафар ўғил болалар, 40 нафар қизлар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Спортнинг стол тенниси турининг оммавийлигига эришиш, маҳоратли теннисчиларни аниқлаш ва уларнинг ўз қобилиятларини намойиш этишларига шароит яратиш, нуфузли мусобақаларда Қорақалпоғистон спорт шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчиларни тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда барча иштирокчилар ўз имкониятлари даражасида ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Беш кун давом этган беллашувлар натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни туманимиз вакили Сарвар Раҳимов, иккинчи ўринни Қонликўл тумани вакили Рамазон Абдижамилов, учинчи ўринларни эса амударёлик Зафарбек Юнусов, Чимбой тумани вакили Асад Ситчановлар эгалладилар.

Чемпионатнинг қизлар орасидаги баҳслари ҳам қизиқарли ва муросасиз кечди. Натижаларга кўра, Нукус шаҳри вакиллари Ҳурлиман Маденова биринчи, Айдана Сарсенбоева иккинчи, Чимбой тумани вакили Қурбонгул Турғонбоева, Шўманай тумани вакили Айсўна Тиркешовалар эса учинчи ўринларни эгалладилар.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган ва фахрли ўринларни эгаллаган ёш теннисчиларга ташкилотчилар томонидан Диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сўнгги йилларда юртимизда аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтказилган ушбу чемпионат ҳам ана шу каби мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019