16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:06
Қишлоқ хўжалиги 👁 213

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИСТИҚБОЛЛИ СОҲАГА АЙЛАНМОҚДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИСТИҚБОЛЛИ СОҲАГА АЙЛАНМОҚДА

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори соҳада туб бурилишлар ясалишига замин бўлди. Айтиш мумкинки, фермерларда иқтисодий манфаатдорлик ҳисси ошиб, эндиликда ер эгалари маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам, нархларни шакллантиришда ҳам бозор шароитидан келиб чиқади, давлатнинг тармоққа  аралашуви камаяди. Яъни, деҳқон ернинг ҳақиқий эгасига айланади.

Бунингдек ижобий ўзгаришлар туманимиз деҳқонларини ҳам маҳсулот етиштириш ҳажмини оширишга, экин майдонларидан самарали фойдаланишга руҳлантирди.

Шу боисдан кўклам об-ҳавоси ноқулай келган, вегетация даврида сув тақчиллиги экинлар нормал ривожланишига таъсирини ўтказган жорий йилда ҳам туманимизда пахта тайёрлаш режаси ортиғи билан адо этилди.

Кўкламда туманимизнинг 350 та фермер хўжаликлари экин майдонларининг 15030 гектарига чигит экилган эди. Шунинг 3762 гектарига “С-47-27”, 9517 гектарига “Султон”, 1751 гектарига эса янги навли уруғ экилди. Фермер хўжаликлари ушбу майдонлардан 45750 тонна ҳосил етиштириб топшириши юзасидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахтачилик кластери билан контрактация шартномалари тузишган эди.

Пахта уруғини экиш, униб чиққан ниҳолларни агротехника қоидалари асосида парваришлаш, озиқлантириш, суғориш ишлари яхши олиб борилганлиги ўз самарасини берди.

Азал-азалдан миришкор деҳқонлар юрти ҳисобланмиш туманимизда жорий йилда ҳам пахтадан кўзланганидай ҳосил кўтарилди.

2021 йил пахта йиғим-терими якуни бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахтачилик кластерига 45839 тонна пахта хом ашёси етказиб берилди. Жами 200 миллиарддан ортиқ даромад олинди.

Қишлоқ хўжалик экинлари экилган майдонларнинг 3800 гектарида экинлар сув тежовчи технологиялар ёрдамида суғорилганлиги сувнинг кам сарфланиши ва экинлар ҳосилдор бўлишини таъминлади.

Якунланаётган йилда туманимиз бўйича 2021 йил ҳосили учун экилган 3800 гектар ғалла майдонларидан давлатга 9500 тонна дон етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилган эди. Шудан 25 та фермер хўжаликларида 316,8 гектар майдонга уруғлик ғалла экилиб, 950 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган эди.

Ғалла экилган майдонларда бир текис униб чиққан ниҳоллар агротехник қоидалар асосида парвариш қилинди. 1490 гектар очиқ майдондаги, 2310 гектар ғўза қатор орасига экилган ғалла майдонларига 11400 тонна маҳаллий ўғит жамғарилиб, шарбат усулида суғорилди. Шунингдек, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари ҳам ўз вақтида ўтказилди.

Етиштирилган ҳосил 18 та ўрим-йиғим отрядлари ёрдамида йиғиштириб олинди ва 7358,1 тонна дон топширилди.

Туманимиз қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлган пиллачилик бўйича ҳам якунланаётган йилда қувонарли ютуқлар қўлга киритилди. Кўкламда “Jayxun Silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3960 қути ипак уруғи етказиб берилди.

Мавсумда 1607 нафар касаначиларга 1703 қути, фермер хўжаликларига 2273 қути ипак қурти уруғлари тарқатилди.

Туман бўйича 16 та инкубатория фаолияти йўлга қўйилиб, ипак қурти уруғини жонлантириш учун малакали мутахассислар ишга олинди. Жонлантирилган ипак қурти уруғлари ўз вақтида касаначиларга ва фермер хўжаликларига тарқатиб берилди. Қурт боқувчиларга ҳар бир қути ипак қурти учун 250 минг сўмдан бўнак пуллари берилди.

Мавсум ишлари намунали ташкил этилганлиги боис пилла етиштириш режаси 101,2 фоизга адо этилди ва топширилган пилла пуллари ҳисоб-китоб қилинди.

Якунланаётган йил туманимизда чорвачилик соҳасида ҳам ривожланишлар йили бўлди, дейиш мумкин. Бу ҳақда сўз кетганида, аввало йил сайин мавжуд  қора моллар наслини яхшилаш, хориждан наслдор моллар келтириш ҳисобига маҳсулот етиштириш ҳажми ошаётганини таъкидлаш ўринли.

Айни кунда туманимизда барча тоифадаги хўжаликларда 164,3 минг бош қорамоллар мавжуд бўлиб, шунинг 45,1 минг боши сигирлардир.

 2021 йилда Амир Темир номли овулдаги “Амударё бизнес инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан Голландия давлатидан 16 бош Голштин зотли, Тўлқин овулидаги “Амударё соҳили” фермер хўжалиги томонидан Чехиядан 32 бош Ангус зотли, Чойкўл овулидаги “Соатов Отабек” агрофирмаси томонидан Қозоғистон Республикасидан 120 бош қозоқи оқ бош зотли, Оқ олтин овулидаги, “Аму наслли чорва” агрофирмаси  томонидан Қозоғистон Республикасидан 50 бош қозоқи оқ бош зотли,  Бўзёп овулидаги “Амударё бахт қуши” МЧЖ томонидан  Германия давлатидан 31 бош симментал зотли наслли қорамоллар олиб келиниб, яхши парвариш қилинмоқда.

Мавжуд чорва молларини меъёрида озиқлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида туман бўйича 1754 гектар майдонга озуқабоп беда, маккажўхори, жўхори, хашаки лавлаги каби экинлар экилди.

Ҳозирги кунда барча тоифадаги хўжаликларда 104,9 минг бош қўй ва эчкилар намунали парвариш қилинмоқда. Йилнинг ўтган даврида барча тоифадаги хўжаликларда 44 тонна жун етиштирилди.

Шунингдек, 1 млн. 129 минг 400 паррандалар намунали парвариш қилиниб, тухум, парҳез гўшт етиштирилмоқда.

Туманимизда балиқчиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ҳозирги кунда жами 348 гектар ер майдонларида 74 та кўллар мавжуд.

Бу кўлларда етиштирилаётган балиқлар халқимиз дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Қисқа қилиб айтганда, туманимиз аҳолисининг асосий қисми банд бўлган қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида комплекс ривожлантириш чоралари амалга оширилмоқда, халқимиз дастурхони тўкин, турмуши обод бўлиши йўлида саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, соҳа меҳнаткашларини 12 декабрь куни нишонланадиган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами билан табриклайман!

И.маткаримов,

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиг

и масалалари бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019