18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 15:26
Жамият 👁 267

Янги йил байрами олдидан деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга доир тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Янги йил байрами олдидан деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга доир тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Полизларда ёз бўйи етилган турли мева, сабзавотлар ё қуритиб, ё банкаларга жойлаб қиш фасли учун истеъмолга тайёрланади. Бу инсон ҳаёти учун кони фойда мевалар, сабзавотлар қишга уй шароитида ғамланганида баъзан бодринг, помидор тузламалари, икралар хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаса ҳаёт учун хавфли маҳсулотга  айланиши ҳам мумкин.

Шунингдек, савдо шохобчаларида сотилаётган бунингдек маҳсулотларнинг сифатига ҳам эътибор қаратиш зарур.

Шу йилнинг 13 декабрида туманимиз маркази ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш, савдо шохобчалари, мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш, сотиш қоидаларига риоя қилиниши яъни овқатдан заҳарланиш - ботулизм касаллигининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тушунтириш ишлари олиб борилди. Овқатдан заҳарланиш - таркибида организм учун заҳарли моддалар бўлган овқатни истеъмол қилганда ривожланадиган касаллик ҳисобланади. Овқатдан заҳарланиш ичида энг кўп учрайдигани ботулизм  касаллигидир.

Ботулизм – ўткир юқумли овқатдан заҳарланиш касаллиги бўлиб, ошқозон-ичак, марказий нерв системаси, юрак қон томир тизимини зарарлаш билан кечади.

Ботулизм касаллиги уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икраси ва бошқа консерва, озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида юзага келиши мумкин.

Касалликка чалинган беморда ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, оғиз қуриши, кўришнинг хиралашиши, буюмларнинг иккита бўлиб кўриниши, кўз қовоғининг осилиши, овоз бўғилиши каби шикоятлар кузатилади. Бундай ҳолларда бемор дарҳол шифокорга мурожаат қилиши, даво муолажаларини олиши лозим.

Касалликнинг олдини олишда фуқаролар - истеъмолчилар дўконлардан консерва маҳсулотларини харид қилиш пайтида маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини сўраши, маҳсулотни ишлаб чиқарган корхонанинг номи, санаси, яроқлилик муддатини кўриб, истеъмолга яроқли эканлигига ишонч ҳосил қилиб харид қилишлари керак. Ҳар бир инсон ўз ҳаёти учун энг аввало ўзи жавобгар эканлигини англаб етишлари лозим. Яъни, овқатдан заҳарланиш, ботулизм касаллигига чалинмасликка ҳам ҳар ким ўзи интилиши керак.

Ботулизм касаллигининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларида туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимининг санитария ва гигиена бўлими мудири Дурбек Бобожонов озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконларида сотувчиларга, дўконга келган харидорларга бу ҳақда кенг тушунчалар берди.

Инсон ҳаёти азиз. Уй шароитида тайёрланган корсерва маҳсулотлари, озиқ-овқат дўконларида муддати ўтиб кетган ё яхши сақланмаган озиқ-овқат маҳсулоти баъзан инсон соғлиғи бузилишига, ҳаёти хавф остида қолишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шу жиҳатдан қараганда бунингдек тарғибот тадбирларининг аҳамияти жуда катта.

О.РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026