18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 15:26
Жамият 👁 318

НУРОНИЙЛАР УЧУН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

НУРОНИЙЛАР УЧУН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ҳеч бир соҳа вакили эътибордан четда қолаётгани йўқ. Бунинг исботини эса янгидан қабул қилинаётган қонун ва қарорлардан яққол кўришимиз мумкин.

2017 йил августда қабул қилинган Қонунга мувофиқ декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” қилиб белгиланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ходимларининг жамоа-шартномавий ҳужжатларда меҳнат хавфсизлиги даражасини кўтариш, иш ўринларида санитар-гигиеник вазиятни яхшилаш, ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари, санитар-маиший хоналар билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳа, ҳалол, машаққатли меҳнатлари эвазига халқимизнинг ризқини бутун, дастурхонини тўкин қилаётган қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳар қанча эъзоз-эътирофга сазовордир.

Шуни таъкидлаш жоизки, орамизда туманимиз қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшган, бугунги кунда ўзларининг деҳқончиликдаги тажрибаларини ёшларга ўргатиб соҳа сир-асрорларидан сабоқ бериб келаётган нуронийлар талай.

Янги йил байрами муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида ана шундай табаррук инсонлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир бошланишидан олдин нуронийлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузурида ташкил этилган “Нуронийлар” маскани, нуронийлар кутубхонаси, маънавият хонаси ва тренажер зали билан танишиб, бу ерда улар учун яратилган шарт-шароитлар ва эътибордан мамнун бўлдилар, тренажер залида ўрнатилган спорт анжомларида жисмоний машқлар бажариб, таналарини чиниқтирдилар.

Тадбирда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ислом Маткаримов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Балтабаев, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвоновлар нуронийларни байрам муносабати билан табрикладилар.

Амударё туманида истиқомат қилувчи, қишлоқ хўжалиги соҳасига муносиб ҳисса қўшган 12 нафар нуронийларга “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Сенат аъзоси Содиқжон Турдиевнинг байрам табрикномаси ва эсдалик совғалари тақдим қилинди. Шундан сўнг, нуронийлар байрам муносабати билан ташкил қилинган “Дийдор ширин” байрам дастурхонига таклиф қилинди ва бир пиёла чой устида биргаликда суҳбат қурдилар.

Тадбир якунида нуронийлар ўзларига кўрсатилаётан ҳурмат ва эътибордан мамнун бўлиб, ташкилотчиларга рахмат айтдилар ва дуо қилдилар.

Аслида бировнинг кўнглини кўтариш, унинг эртаги кунга ишончини мустаҳкамлаш учун дунёлар шарт эмас, озгина меҳр-эътибор кифоя. Буни қишлоқ хўжалиги соҳасида фидойи меҳнат қилган нуронийлар учун ташкиллаштирилган тадбир мисолида ҳам яққол кўриш мумкин эди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026