16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:32
Спорт 👁 260

“УМИД НИҲОЛЛАР-2022” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

“УМИД НИҲОЛЛАР-2022” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Мамлакатимизда ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишлари кундан кунга орта бориб, улар соғлом, иродаси мустаҳкам, ватанимизнинг содиқ фарзандлари бўлиб вояга етмоқда.

Ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 25 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор билан умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг финал босқичини ҳар уч йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказиш тартиби белгиланди.

Республикамиз миқёсида умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ўқувчи-ёшлари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичлари бу йил ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.  Иштирокчилар учун байрам тусини оладиган ушбу мусобақа жорий йилда Амударё туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Шу кунгача ушбу мусобақанинг мактаблараро, ҳудудий босқичларида спортнинг 14 та тури яъни футбол, велейбол, баскетбол, гандбол, мини футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка, бадминтон, енгил атлетика, стритбол, кураш, спорт ва бадиий гимнастика турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. Мусобақалар 1-4, 5-6, 7-8 ва 9-11 синфлар ўқувчилари орасида ўтказилди.

Шу йилнинг 5-6 январь кунларида “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг 8 та ҳудудлар ўртасида ҳудудий босқичлари ўтказилди ва ушбу босқич ғолиблари туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 7 январь куни “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақасининг туман босқичига старт берилди. Шу куни спортнинг стритбол, стол тенниси ва кураш турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Ушбу мусобақаларда қуйи босқичларда ғолибликка эришган 600 нафар маҳоратли ва эпчил ўқувчилар иштирок этишди. Шунинг 230 нафарини қизлар ташкил қилади. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон “Ёшлик жисмоний тарбия ва спорт жамияти” Амударё тумани ҳудудий бўлинмасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Умид ниҳоллари - 2022” мусобақасининг туман босқичида ўзаро баҳс олиб бориб, рақибларидан устун келган жамоа ва ўқувчилар ушбу спорт мусобақасининг финал, яъни Қорақалпоғистон Республика босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Кейинги кунларда ушбу мусобақанинг спортнинг бошқа турлари бўйича туман босқичи баҳслари давом эттирилади. Юқори кайфиятда, ғолиблик учун астойдил интилиб мактаби, яшаш ҳудуди спорт шарафини юқори кўтаришга интилаётган ўқувчи-ёшлар учун ҳаяжонли кунлар ҳали давом этади.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019