18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 14:24
Жамият 👁 215

ХАЛҚ КУТУБХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

ХАЛҚ КУТУБХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

Президентимиз Фармони билан ҳар бир маҳаллада халқ кутубхоналари очилди. Бу китобсеварлар учун ажойиб совға бўлди. 7 ёшдан 70 ёшгача китобсеварлар кутубхонага обуна бўлишди. Мен ҳам Қипчоқ шаҳарчасида 2018 йил очилган халқ кутубхонасига обуна бўлдим. Орадан 1 йил ўтгач, обуначилар қадами кутубхонадан йироқлашди, чунки кутубхонадаги барча китоблар ўқиб бўлинган, янги китоблар йўқ эди.
Кутубхонадаги китоблар ҳар хил мавзуда эди, баъзи бир китобларни ўқиганда кетган вақтимга афсусланган пайтларим ҳам бўлган. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмайди. Кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас, бир йилга яқин вақт давомида кутубхонадаги ёшимга ва савиямга мос бўлган китобларни ўқиб бўлгандим. Янги китоблар олиб келинганини эшитиб, борганимда 16 дона китоб келгани ва 8 дона китоб эса бир хил мавзуда экани ва 8 та китобнинг 6 таси енгил-ялпи мавзуда ёзилганлигини билдим. Бу эса юқорида айтганимдек, китоб ўқишга сарфланган вақтга  ачинишдан бошқа нарса эмас.
Бошқа халқ кутубхоналарини билмадим, лекин Қипчоқ шаҳарчасидаги халқ кутубхонасининг кўзга яққол кўриниб турадиган камчиликлари бор. Аввало, мазкур халқ кутубхонасида кутубхоначи йўқ, кутубхонага 3 йилдан бери аъзо бўлсам-да, аниқ бир одам китоблар билан шуғулланганини кўрмадим. Гоҳ шаҳарча фуқаролар йиғини котиби, гоҳ бошқа бир мутахассис “кутубхоначи”лик қилади.
Баъзида эса “китоб қабул қилмаймиз” ёки “бермаяпмиз”, дейишади. Энг ачинарлиси ҳам шу.
Қандай китоб борлигини ҳам, бор китобини ким олиб кетишганини ҳам ҳеч ким билмайди. Баъзи бир китоблар жудаям эски, бирининг муқоваси йўқ, яна бирининг муқоваси бўлса, баъзи бир бетлари йўқ.
Китобхонларнинг ёшига муносиб китоб ҳам тавсия қилишмайди. 13 ёшли кутубхона аъзоси 30-35 ёшли одам ўқийдиган китобни олиб кетаверади. Халқ кутубхонаси борлигини ҳалигача билмайдиган китобсеварлар ҳам бор.
Кутубхонага айнан кутубхоначилик йўналиши бўйича ўқиган ёки кутубхонадаги китобларнинг 85-90 фоизини ўқиб чиққан биронта киши масъул қилиб қўйилса, китобхонларнинг ёшига ва савиясига қараб китоб тавсия қилса, китобни қабул қилиб олаётганда китобларнинг ҳолатига эътибор билан қараб қабул қилиб олса, яхши бўларди. Бошқалар қандай қабул қилади, билмадим-у телеграм тармоғида халқ кутубхонаси канали очилса ва бу каналда кутубхонада бор китоблар ҳамда янги китоблар ҳақида маълумотлар бериб борилса, яхши бўларди. Ҳеч бўлмаганда бир ойда бир гуруҳ шакллантириш, 7 ёшдан 70 ёшгача обуначилари билан мусобақа ўтказилса, нур устига аъло нур бўларди. Бунинг учун ҳеч қандай қимматбаҳо совға керак эмас, шунчаки ғолиб гуруҳга китоб совға қилинса, бу китобсеварлар учун ҳам манзур бўларди.
Энг асосийси, халқ кутубхоналари шаҳар, шаҳарча, маҳалла фуқаролар йиғини биносида эмас, балки кичкина бўлса ҳам бошқа бир бинода фаолиятини давом эттирса, менимча ибратли иш бўларди. Халқ кутубхонаси фаолиятини телевидение ва радио каналларида ёритиб бориш ҳам китобсеварлар учун катта эътибор бўларди.

Қаршиға Алимбоева,
Дарёбўйи маҳалласи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026