16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:04
Иқтисодиёт 👁 209

ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИДА 2023 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИДА 2023 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

Амударё тумани статистика бўлими Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ягона тизимига кирувчи орган бўлиб, маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик шахслар ва фуқароларнинг статистик маълумотлардан фойдаланувчиларини расмий статистика ахборотига бўлган эҳтиёжини қондиради, илғор статистика ахбороти тизимининг фаолият кўрсатишига йўналтирилган давлат статистика соҳасидаги ягона сиёсатни амалга оширишда иштирок этади.

Расмий статистика соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш ва статистикани ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона статистика методологиясини ҳамда давлат статистика кузатувлари шаклларини жорий этиш, ижтимоий иқтисодий ва демографик ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш, давлат органларини, юридик шахсларни ва статистик маълумотлардан фойдаланувчи аҳолини туман бўйича статистика ахборотлари билан белгиланган тартибда таъминлаш каби вазифаларни адо этаётган туман статистика бўлими фаолиятини кузатган киши ходимларнинг қизғин меҳнат жараёнига гувоҳ бўлади. Бўлимнинг уч нафар ходими ташкилотнинг таҳлилий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратишмоқда.

Бўлимда шунингдек, туманда давлат статистика кузатувлари шаклларининг жорий этилишини ташкил этиш, ҳисобот тақдим этувчи субъектларни тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шакллари тўғрисида хабардор қилиш, уларни электрон шаклда тўлдириш ва тақдим этиш бўйича тушунтиришлар олиб бориш билан бир қаторда, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказилиши кўзда тутилаётган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Бўлим ходимлари бу борада ҳар куни ўзаро маслаҳатлашиб, кенгашиб, кун давомида қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб оладилар ва ижросига киришадилар.

Маълумки, аҳолини рўйхатга олиш натижаларидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш, оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида фойдаланилади.

Шу боисдан ҳам ушбу муҳим тадбирга тайёргарлик кўришда туман статистика бўлими ходимлари туманимиздаги мавжуд овул, маҳалла, шаҳарча фуқаролар йиғинлари масъуллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишган.

Шу мақсадда бўлим бош мутахассиси Ҳакимжон Эгамберганов шу йил 27 январь куни Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолини рўйхатга олиш жараёнига дахлдор белгиланган чора-тадбирлар ижроси билан танишди. Туман ҳокимининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси Сарвар Комилжонов билан келгусидаги режалар ҳақида маслаҳатлашди.

Бўлимда амалга оширилаётган ишлар туманимизда барча соҳалардаги аҳволни баҳолашга ва келажак режаларини белгилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019