16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:11
Фан ва таълим 👁 261

56-сонли мактабда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги жамоат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

56-сонли мактабда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги жамоат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Ҳар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда.

Ёш авлодни маънавий-ахлоқий, маъданий-маърифий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялаш иши биринчи навбатда оиладан бошланади. Бу борада баркамол авлодни тарбиялашда ота-она, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

 Айниқса, ушбу ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш – ўсмирлар орасида қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим тарбия воситасидир. Боланинг қандай инсон бўлиб вояга етиши ота-она тарбияси ва атроф-муҳит таьсирига боғлиқ.

Бола тарбиясида уларнинг ёш жиҳатига, руҳият ва тушунчасига, феъл-атворига алоҳида аҳамият бериш зарурдир. Ушбу талаб асосида мамлакатимизда жисмонан соғлом, билим ва тафаккури ўткир, маънавиятли, аниқ касбга ва мутахассисликка эга, ғоявий собитқадам фарзандлар, яъни баркамол авлод модели яратилди ва уни шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

2012 йилнинг 19 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятига асос солинган эди.

Мана шу даврдан бошлаб барча жойларда ташкил этилган “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари ўзларининг йиллик режаларига асосан муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Жорий йилнинг 5 февраль куни 56-сонли мактаб ҳузурида фаолият кўрсатаётган “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, унда жамоат Кенгаши аъзолари ва Манғит шаҳрида жойлашган бир қатор таълим муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

Ушбу йиғилишда бугунги куннинг долзарб масаласи – “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштириш масаласи муҳокама этилди.

Йиғилишни маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Роҳатой Худайберганова очди ва олиб борди. Йиғилишда мактаб директори, жамоат Кенгаши раиси Арзигул Худайберганова кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Маъруза юзасидан бўлган музокараларда жамоат Кенгаши аъзоси, Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар, ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Гавҳар Мингбоева, жамоат Кенгаши аъзоси, мактабнинг ота-оналар қўмитаси раиси Гулназира Салаева, жамоат Кенгаши аъзоси, ота-оналар вакили Омонгул Қаюпова, 1-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулистон Мадрахимова, жамоат Кенгаши аъзоси, шифокор Меҳри Ҳусаинова, жамоат Кенгаши аъзоси, мактаб психологи Дониёр Йўлдошев, 8-сонли мактабгача таълим муассасаси ходими Мавлуда Алламберганова ва жамоат Кенгаш аъзоси, синф раҳбари Солия Юсуповалар иштирок этдилар.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Алламберган Жуманиёзов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019