18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 13:24
Жамият 👁 380

Туман ҳокими ёшлар билан учрашди

Туман ҳокими ёшлар билан учрашди

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларининг ҳал этилишига ёрдам бериш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Шу мақсадда, Амударё туманидаги ҳудудлар бўйлаб ёшлар иштирокида кўплаб учрашувлар, давра суҳбатлари, сайёр қабуллар, оммавий спорт тадбирлари, маҳорат дарслари, турли кўрик-танловлар мунтазам равишда ўтказилиб келинади.

17 февраль куни туманнинг Босув маҳалласи ҳудудида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Сардор Исмоилов ҳамда туманимизда фаолият юритаётган мутасадди корхона, ташкилот вакиллари қатнашишди. Мазкур учрашувда маҳалладаги 30 дан ортиқ фаол ёшлар қатнашиб ўзининг таклиф ва муаммоларини бидиришди.

Дастлаб, туман ҳокими туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самаралари, ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига ижобий жавоблар олишди.

Учрашувда ёшларни қизиқтирган жиддий масалалардан бири − таълим масаласи бўлди. Контракт тўловлари учун имтиёзлар, иқтидорли ёшларга грантлар ажратилиши, умуман талабалар амалиёти билан боғлиқ жиҳатларгача кенг муҳокама қилинди. Бундан ташқари, ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатлар асосида бандлик, ер ажратилиши, имтиёзли кредит олиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига муддат белгиланиб, масъуллар бириктирилди ҳамда ижроси туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан назоратга олинди. 

Тадбир якунида ёшларга юзланган туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бундай учрашувлар доимий равишда ўтказилишини, ёшлар масаласи – энг асосий масала эканини ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлашишнинг алоҳида механизми йўлга қўйилганини айтиб ўтди. Шунингдек, туманимиз ёшларида ғоя ва ташаббуслар кўплигини, энг асосий масала мустақил ҳаётга қадам қўйганда йўлидан чиққан турли мураккабликларни енгиб ўтиш лозимлигини таъкидлади.

Қолаверса, юртимизда яратилаётган имкониятларнинг ҳаммаси ёшлар учунлигини айтиб, ушбу имкониятлардан фойдаланиб ўз мақсадларига эришииш йўлида уларга омад ва зафарлар тилади. Ҳоким ва ёшлар учрашуви барча ёшларда ўзгача таассурот қолдирди.

Ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар негизида келажак авлоднинг манфаатини таъминлаш ва эртанги ёруғ кунга замин яратилиши каби масалалар ётади. Шундай экан, ҳар бир ёш авлодни қўллаб-қуввтлаш уларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш асосий вазифамиз бўлмоғи лозим.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026