16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:47
Сиёсат 👁 388

Сектор масъулларининг сайёр қабуллари давом этмоқда

Сектор масъулларининг сайёр қабуллари давом этмоқда

Бугун юртимиздаги барча ҳудудлар сингари Амударё туманида ҳам “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда жойларда секторлар раҳбарлари ва масъуллари, тегишли муассаса ва ташкилот раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар, аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.

24 февраль куни туманнинг Уйшин ҳамда Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинларида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Дастлаб, Уйшин маданият марказида туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов, 1-сектор котиби Отабек Оллоёров, ҳамда тегишли ташкилот вакиллари 30 нафарга яқин фуқароларни қабул қилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Фуқаролар асосан томорқаларни оқар сув билан таъминлаш, маҳалла ҳудудидаги айрим кўчалардан йўл чиқариш, шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган 47- ҳамда 75-сонли умумтаълим мактабларга қўшимча объектлар қуриш масаласида мурожаат қилишди.

Мурожаатлар сайёр қабул давомида қайд этиб борилди ҳамда шу ернинг ўзида ижроси юзасидан тегишли ташкилот вакилларига топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, Давлат кадастрлар палатаси Амударё тумани филиали ходими Шерзод Султонов томонидан фуқароларга онлайн аукционда қатнашиб, ер олиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Маълумотларда келтирилишича, онлайн аукционда иштирок этиш истагида бўлган шахс юридик ёки жисмоний шахс сифатида савдо майдончаси орқали рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ушбу фуқарога савдо кабинети яратилади ҳамда аукционга қўйиган кўчмас мулк объектлари ҳақида фуқароларга 30 кун олдин хабар берилади. Маҳалла фуқаролари соҳа масъул ходими томонидан берилган маълумотлар асосида онлайн аукционда қатнашиш ва деҳқон хўжалигига сўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Куннинг иккинчи ярмида 1-сектор котиби ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири ва тегишли ташкилот масъуллари иштирокида Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи 20 га яқин фуқаролар қатнашиб, мавжуд муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатлар мазмуни маҳалла ҳудудидаги айрим ички йўлларга тош ётқизиш, бетон симёғочлар ўрнатиш, электр токини барча хонадонларга тенг етказиб берувчи янги трансформатор ўрнатиш каби масалаларда бўлди.

Бундан ташқари, ота-оналар томонидан мактабгача таълим ташкилотига фарзандини қабул қилиш жараёни кечикаётганлиги, навбат етиб келиши узоқ муддатга чўзилаётганлиги бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Барча масалалар қабул давомида қайд этилиб, умумлаштириб борилди. Қабул якунида туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов томонидан барча мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилиши маълум қилиниб, мурожаатлар ижроси юзасидан шу ернинг ўзида тегишли ташкилот масъулларига топшириқлар берилиди.

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида фаоллик кўрсатиш фақат маҳалла ҳудудини, инфратузулмасини обод қилиш эмас, балки шу маҳаллада яшовчи аҳолинининг ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиши ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун муносиб шароитлар яратишдан иборатдир. Туманимиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар ушбу масалалар ижросини таъминлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Туман хокимлигиниг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019