16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:38
Иқтисодиёт 👁 200

ИЖРО САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БОРАСИДА ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

ИЖРО САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БОРАСИДА ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими масъуллари, давлат ижрочилари иштирокида ўтказилган семинар давомида иш юритишда “E-XSUD” тизими ва “MIB Portal” дастури орқали маълумотлар алмашинувини янада такомиллаштириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хато-камчиликларни бартараф қилиб бориш каби масалалар муҳокама этилган эди. Шунга кўра, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар муҳокама этилиб, келгусида суд ҳужжатларининг ижросини қонуний муддатларда тўлиқ таъминлаш, фуқароларнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш борасида қатъий чоралар, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, Мажбурий ижро бюросининг Амударё тумани бўлимига 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ўтган йилдан қолдиқ билан бирга 128,4 млрд. сўмлик жами 16,4 минг ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ўтган йил давомида 97,8 млрд. сўмлик 9 478 та ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган. Шундан 58,4 млрд. сўмлик 6 533 та ижро ҳужжатлари амалда ундирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлардан 26,4 млрд. сўмлик 6 866 та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлса, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8,24-моддаларига асосан 2,9 млрд. сўмлик 465 та, яъни 6,7 фоиз ижро ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф қилиш учун ижрога қабул қилинмасдан қайтарилган.

Мисол тариқасида келтириб ўтиш ўринлики, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани судининг 2021 йил 24 декабрь кунги ижро ҳужжатига кўра қарздор С.Ж. дан давлат фойдасига ДСИ фойдасига 2 млн. 393,6 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати “MIB Portal” дастури орқали келиб тушган ва ушбу ижро ҳужжатининг мазмуни, қайси иш бўйича берилган, қарздор, ундирувчилар тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги сабабли, Қонуннинг 8,24-моддасига асосан қайтарилган.

Бундан ташқари, ушбу суднинг 2021 йил 22 октябрь кунги ижро ҳужжатига кўра, қарздор Қ.А. дан ундирувчи Ў.С. нинг фойдасига 1,3 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати “MIB Portal” дастури орқали келиб тушган ва ушбу ижро ҳужжатининг PDF иловаси дастурида йўқлиги сабабли Қонуннинг 8,24-моддаларига асосан қайтарилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Бюро томонидан ижро ҳужжатларини асоссиз қайтариш ҳолатлари фаолиятда ўрин олмаган бўлиб, эндиликда ижро ҳужжатларини юборишга масъул суд органи ва Бюро ходимлари иш юритишда “E-XSUD” тизими ва “MIB Portal” дастури орқали маълумотлар алмашинувини янада такомиллаштириш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хато-камчиликларни бартараф қилиб бориш бўйича тизимли чоралар белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019