16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:47
Фан ва таълим 👁 205

36-СОНЛИ МАКТАБДА НАФОСАТ ВА ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА НАФОСАТ ВА ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Тароватли баҳор юртимизга ўз гўзалликлари билан бирга байрамларни ҳам бошлаб келади. Кўкламнинг илк кунида атоқли шоира Зулфияхонимнинг таваллуд куни нишонланса, 8 мартда нафосатли аёл-қизлар байрами, шундан сўнг, Наврўзи олам ва бошқа байрамлар давом этади. Айниқса, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар барчага кўтаринки кайфият бахш этиб, навбатдаги байрамлар тадорикларига уланиб кетади.

 7 март куни барча ҳудудлардаги каби 36-сонли мактабда ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирига мактабда фаолият олиб бораётган барча аёллар ва ўқувчи-қизлар таклиф этилди.

Тадбирни ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Сарвар Қутлимуродов очиб берди ва асрлар давомида халқимиз томонидан оналарни, аёл-қизларни эъзозлаш эзгу қадриятлардан бири сифатида алоҳида қадрланишини, меҳр-оқибат ва одамийликнинг илк сабоқлари ҳар биримизнинг юрагимизга она алласи билан кириб, ҳаёт сўқмоғи ва турмуш дарси, оила тотувлиги меҳрибон оналаримиз тарбиясидан, опа-сингилларимиз муҳаббатидан бошланишни таъкидлаб ўтди.

Ундан ташқари, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор, кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрликлар ҳақида гапириб, айнан таълим соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолиятлари ҳақида ижобий фикрлар айтиб, муносабат билдириб ўтди. Шунингдек, шу мактабда фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни ушбу байрам билан чин юракдан қутлади. Уларни гўзаллик ва нафосат, самимийлик ва баҳор айёми билан муборакбод этиб, соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва баҳорий гўзаллик тилади.

Шундан сўнг, мактабнинг бошланғич синфлари ўқитувчилари Насиба Бобожонова, Сарагул Юсупова, Малоҳат Раҳимова, Барно Матсапоева, Барчиной Хўжамуродова, Фарида Саидова, Барно Ибодуллаевалар томонидан ташкил этилган тадбирнинг бадиий-мусиқий қисми бошланди.

Баҳорий гуллар, безаклар билан безатилган саҳнада ўқувчилар аёл, оналарни улуғловчи шеърларни ифодали ёд айтиб бердилар. Шу мавзудаги қўшиқлар, дилрабо рақслар нафосат эгаларига янада кўтаринки кайфият бағишлади. Ўқувчилар “Онажон”, “Қизалоқ” қўшиқларини айтиб, “Баҳор вальси”, “Дўппи тикдим”, “Бинафша” рақсларини ижро этдилар. Айниқса, “Лазги” ва замонавий қўшиқлар рақслари барчага жуда манзур бўлди.

Тадбир давомида бошловчилик қилган ўқувчилар ҳам юртимизда Президентимиз бошчилигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг асосий йўналишларидан бирига айлангани, Зулфия номидаги Давлат мукофоти мамлакатимиз иқтидорли қизларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, янги марралар сари ҳар соҳада етук бўлишларига замин яратаётгани, буни уларнинг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, санъат, адабиёт ва бошқа соҳалар ривожига ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари, етакчилар қаторига чиқаётганликлари мисолида кўриш мумкинлигини эътироф этдилар. Шунингдек, ўзларига қадрли бўлган устозларга, мактаб ўқувчи-қизларига ўзларининг самимий тилакларини билдириб, байрам билан табрикладилар.

Шундан сўнг, яна дилтортар куй-қўшиқлар ижро этилиб, барчага хушнудлик, баҳорий ва байрамона кайфият улашилди.

О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019