16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:23
Сиёсат 👁 197

“Адолат” СДП депутати ўз сайловчилари билан учрашди

“Адолат” СДП депутати ўз сайловчилари билан учрашди

Бугун ҳаёт шиддат билан ўзгариб, кундан-кунга ол­димизга янги талаблар қўймоқда. Ана шундай бир вазиятда халқ вакили бўлган депутат ҳаётни зийрак бўлиб кузатиб бориши, ўйлаши, аҳолини ташвишлантириб келаёт­ган масалаларни ҳал этиш чораларини доимий излаши керак.

 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутат Акбар Ражапов ҳам ўз депутатлик бурчини ҳис қилиб олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажармоқда. Депутат 28-“Дарё бўйи” сайлов округидан туман Кенгши депутатлигига сайланган кундан эътиборан аҳоли муаммолари билан тизимли равишда ишлаб келмоқда.

 Бугун депутат томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳамда учрашувлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Сабаби, аҳоли муаммоларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, улар билан юзма-юз кўришиб мурожаатларини тинглаш қолаверса, фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилишларида қулайликлар яратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва долзар аҳамият касб этади.

4 март куни депутат Акбар Ражапов ҳамда партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан Беш том маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла раиси Озод Сейтимов, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Жасур Ерметов, Ёшлар етакчиси Ҳусан Аширбаевлар ҳам қатнашиб аҳолининг муаммо ва таклифларидан иборат мурожаатларини тинглашди.

Учрашув давомида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни истаган фуқаролардан Бозоргул Сапарова аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш истаги борлигини билдириб, сув тозаловчи ускуна олишда амалий ёрдам берилишини, Ўрозбика Ўтамуратова имтиёзли кредит ажратилиши бўйича, ҳамда Ўразимбат Сапарниязов ер ажратилиши масалаларида мурожаат қилишди. Мурожаатлар депутат томонидан қайд этиб борилди. Ҳамда тегишли тартибда тушунтиришлиб тез кунда ҳал этилишига келишиб олинди.

Шундан сўнг, маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан экин ерларини суғоришда муаммолар мавжудлиги бўйича мурожаат келиб тушди. Депутат томонидан шу ернинг ўзида тегишли чора −тадбирлар ишлаб чиқилиб техник воситалар жалб қилинди ҳамда ариқлар тозаланиб оқова сув йўли кенгайтирилди.

Бундан ташқари, “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” да турувчи Қурол Бекенов, Флюра Холбаева, Нодира Жуманиязова, Гуласал Камалова ҳамда Гулбаҳор Холимбетовалар ҳолидан хабар олиб 1 қоп ун тарқатишди. Фуқаролар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлишиб депутатларга миннаддорлик билдиришди.

Шу кунга қадар аҳолининг турмуш даражасини кўтариш, ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳолининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш борасида партия ташаббуси билан кўплаб таклифлар киритилиб келинган. Партиялардан туман Кенгашига сайланган барча депутатлар ўз дастурларидан келиб чиқиб ўз фаолиятларини самарали тарзда амалга оширишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, ҳар бир сиёсий партия ўзгача қарашлар ва тамойилларга асосланса ҳам, улар асосий мақсад − Ватан равнақи йўлида бирлашадилар.

Ў.Юлдашев, “Адолат ” СДП Амударё туман Кенгаши раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019