16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:28
Сиёсат 👁 310

Депутатлар фаолиятида “Долзарб 10 кунлик” ни намунали ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Депутатлар фаолиятида “Долзарб 10 кунлик” ни намунали ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

10 март куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида депутатлар фаолиятида “Долзарб 10 кунлик”ни намунали тарзда ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Дуйсенбай Утамбетов, Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Шарап Утемисов, туманимиздан сайланган Жўқорғи Кенгес депутатлари, туман Кенгаши депутатлари, партияларнинг туман Кенгаши раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча даражадаги депутатларнинг фаоллигини янада ошириш бўйича 9 мартдан 19 мартгача “Долзарб 10 кунлик” эълон қилингани айтиб ўтилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Дуйсенбай Утамбетовнинг “Долзарб 10 кунлик” лойиҳасинининг ишлаб чиқилиш сабаблари ҳамда ушбу тадбирни намунали ташкил этиш бўйича тавсиялари тингланди.

“Долзарб 10 кунлик”ни ўтказиш бўйича тасдиқланган режага асосан ҳар бир депутат ўз сайлов округида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ивожлантириш Стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга қилган хизмат сафари давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борадилар.

Қолаверса, Наврўз умумхалқ байрами олдидан депутатлар ўз сайлов округидаги кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиши ва ёрдамга муҳтож фуқароларга ижтимоий кўмак кўрсатиши белгиланган. Депутатлар ўз сайлов округида сайёр қабуллар, учрашувлар ва турли кўнгилочар тадбирлар ташкил қилиб, аҳолига яхши кайфият улашиш борасида ҳам фаоллик кўрсатиши зарур.

Шу ўринда айтиш керакки, пандемия даврида карантин чекловлари туфайли депутатларнинг халқ билан юзма-юз мулоқот жараёнлари бироз сусайди. Галдаги вазифа эса аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиб, муаммоларини тизимли ва самарали тарзда ҳал қилишдан иборатдир.

Маълумот учун, Амударё туманидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 6 нафар депутат сайланган бўлса, туман Кенгашида 30 нафар депутат фаолият олиб боради.

Йиғилиш давомида Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Шарап Утемисов аҳолининг томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ердан унумли фойдаланиш, “Яшил йиллик” акцияси доирасида дарахт кўчатларини экиш борасида ҳам депутатлар бошқаларга ўрнак ҳамда намуна бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Ушбу тадбирлар халқ вакили сифатида фаолият олиб бораётган депутатларнинг ўз сайловчилари билан янада яқин мулоқотда бўлиб, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019