16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:46
Фан ва таълим 👁 413

11-СОНЛИ МАКТАБДА НАВРЎЗ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН САЙИЛ ЎТКАЗИЛДИ

11-СОНЛИ МАКТАБДА НАВРЎЗ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН САЙИЛ ЎТКАЗИЛДИ

Наврўзи олам – юртимизга баҳор тароватини, янгиланиш, ёшариш ва хурсандчиликни бошлаб, инсонларни гўзалликка, яхшиликка, эзгуликка, меҳр-оқибатга, хайру-саховатга чорлаб, қутлуғ пойқадамлари билан кириб келади. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, бебаҳо меросга айланган Наврўз байрами ҳар бир гўша-ю, элда нишонланиб, барча инсонлар руҳига шодлик, қувонч улашади. Қадимдан бу байрам шарқона янги йилнинг бошланиши сифатида катта кенгликларда, адирлар-у далаларда қувончу-шодликлар билан нишонланган. Она табиат уйғонаётган паллада ўтказилган бундай сайиллар одамларга беқиёс руҳий ва маънавий қувват бағишлаган.

12 март куни ушбу азалий ва абадий, умумхалқ байрами муносабати билан Амударё туманидаги 11-сонли мактабда ҳам катта сайил ўтказилди. Байрам тадбирига ёши улуғ инсонлар, мактабда ишлаб нафақага чиққан устозлар таклиф этилди. Байрамона безатилган мактаб ҳовлисидаги сайил томошасига нафақат ўқитувчилар ва ўқувчилар, балки яқин-атрофдаги аҳоли ҳам ташриф буюрди.

Сайилда мактаб ўқувчилари рангли қоғозлардан гўзал гулларни ясашди, дарахтларни безатишди, мактаб ҳовлисини турли баҳорий, Наврўзга хос безаклар билан безатишди. Миллий ва баҳорий таомлардан байрам дастурхонини ҳам тортиқ этишди. Мактаб ҳовлисида катта дошқозон ўрнатилиб, ҳамжиҳатликда баҳорий ва миллий таом – гўжа пиширишга киришилди. Бу ишларга мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Эркиной Шомуродова ҳамда психологи Дилноза Шомуродова бош-қош бўлдилар.

Мактаб жамоаси биргаликда ташкил этган мазкур байрам сайлида мусиқий дастур намойиш этилиб, янада кўтаринкилик бахш этилди. Дастурни мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Мунира Камолова ва математика фани ўқитувчиси Ғафуржон Муҳаммадкаримовлар олиб боришди. Дастур доирасида ҳар бир синфнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрлаган қўшиқлар, ажойиб миллий рақслар, туркий халқларнинг байрамга хос урф-одатларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбирга файз киритган мусиқий дастур барчага бирдек манзур бўлди. Айниқса, адрасу-атлас либослардаги қирқ кокилли қизалоқлар, оқ яктаг-у шойи қийиқчалардан белбоғ таққан, дўппилар кийган йигитчаларнинг жамоавий рақслари кўпчиликка хуш ёқди. Болажонларнинг юз-кўзидаги беғуборлик, баҳордек софлик ва гўзаллик ёш-у кексанинг кўнглига илиқлик олиб кирди.

Дошқозонда қайнаган баҳорий таом – гўжа ҳам тайёр бўлганидан кейин йиғилганларга тортиқ этилди ва мактаб яқинидаги аҳолига ҳам тарқатиб чиқилди. Сайилдаги хурсадчиликдан баҳраманд бўлган ёшу-қари дилидаги қувончини, наврўзий тилакларини изҳор этди. Элимизда тинчлик-осойишталик барқарор бўлишини, она заминимиз завол топмаслигини тилаб, шу кунларга етказганига шукроналар айтишди.

Наврўзи олам муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбир орқали мактаб директори Улуғбек Мамутов ҳамда маънавий маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари Қундузой Холмуродова бошчилигидаги барча ўқитувчилар жамоаси қадимий миллий қадриятларга садоқат билан ёндашаётганлигини, ёш авлодга шу руҳда таълим-тарбия бераётганини яна бир бор намойиш этишди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган сайил нафақат қипчоқликлар, балки бутун аму элининг юксак маънавияти, гўзал фазилатлари, бир-бирига меҳр-оқибатини ўзида мужассам этди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019