18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 09:42
Жамият 👁 262

Меҳнат ярмаркалари ва сайёр қабул ўтказилди

Меҳнат ярмаркалари ва сайёр қабул ўтказилди

15 апрель куни Амударе тумани Қиличбой маданият маркази ҳовлисида алимент тўловларидан қарздорлиги бўлган ишсиз фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 64 та корхона ва ташкилотлар 257 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Мазкур меҳнат ярмаркасида 22 нафар бандлиги таъминламаган фуқароларга ҳамда алимент тўловидан қарздорлиги бўлган 1 нафар фуқарога доимий ишга жойлашишлари учун йулланмалар берилди.

Шунингдек, мазкур меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан меҳнатга оид масалаллар юзасидан маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, ярмаркада тумандаги турли ишлаб чиқариш субъектлари томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Ярмаркадан сўнг меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш, муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиш хамда ҳал этилишига кўмаклашиш, шунингдек, уларнинг моддий, ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Ўсербай Казаков, секторлар, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек овул ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирок этишди.

 Қабул давомида Ўсербай Казаков Россия ва Европа мамлакатларига ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига оид қонун-қоидалар ва уларнинг ҳуқуқлари ҳақида кенг турда тушунчалар берди.

Мазкур сайёр қабулда аҳолидан 13 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 5 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 7 та мурожаат вақт талаб қилганлиги сабабли вазирлик назоратига олинди.

Шу каби меҳнат ярмаркаси 16 апрель куни туманимизнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “Amudaryotex” хорижий корхонаси биноси олдида ҳам бўлиб ўтди. Ярмаркада алимент тўловларидан қарздорлиги бўлган ишсиз фуқаролардан ташқари, бандлиги таъминланмаган аёл-қизлар ва ёшлар ҳам иштирок этишди.

Ўтказилган ярмарка доирасида 72 та корхона 280 та иш ўрни билан қатнашиб, фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари, номзодларга қўйилган малакавий талаблар ҳақида маълумот бериб, ишга таклиф қилдилар.

Ярмаркада ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни турли касбларга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқишга юбориш ва тумандаги ободонлаштириш корхонаси ва маҳаллаларда ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш тартиби ҳақида ҳам тушунчалар берилди. 

Ярмарка давомида малакали мутахассислар томонидан бандлик соҳасида фуқароларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳам маслаҳатлар берилиб, ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шу ўринда айтиш керакки, ҳаётда тўғри касб танлаш муваффақиятли келажакнинг гаровидир. Чунки инсоннинг аксарият вақти иш жараёнларида ўтади. Шу сабабдан ҳам киши ўзи учун севимли ҳунарни ўрганиши, ўзига ёққан касб билан шуғулланиши керак.

Бу каби ярмаркаларнинг давомли ташкил этилиши, ишсиз фуқароларимиз учун ўзларига муносиб иш ўрни топишларида ҳамда жамиятда ўз ўринларига эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026