18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 09:42
Жамият 👁 357

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШДА ЯҚИН КЎМАКДОШ БЎЛМОҚДА

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШДА ЯҚИН КЎМАКДОШ БЎЛМОҚДА

Президент Халқ қабулхоналари бугун халқимизнинг муаммоларига ечим топишига кўмаклашиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Шу мақсадда Қабулхоналар мутасаддилари томонидан барча даражадаги раҳбарларнинг фуқаролар билан очиқ, ошкора мулоқоти йўлга қўйилиб, мурожаатлар имкон қадар ижобий ҳал этилмоқда. Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган улуғвор ғояга амал қилиниб, аҳолининг яшаш даражасини яхшилашга ҳаракат қилинмоқда.

Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида ўтган даврлар мобайнида тегишли ишлар амалга оширилди.

Қабулхонага шу йилнинг уч ойи давомида 391 та масалада мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 342 таси кўриб чиқилган, 49 таси ўрганилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 276 таси қаноатлантирилган.

Маълумки, жорий йилдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, натижаларини халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган. Шунга кўра, Қабулхона томонидан тумандаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳам мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил бошидан 35 393 хонадонлар хатловдан ўтказилиб, 4 та тоифага ажратиб олинди. Биринчи тоифага даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган 6114 та хонадон, иккинчи тоифага доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бўлган 17551 та хонадон, учинчи тоифага ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 2640 та хонадон, тўртинчи тоифага иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ 9088 та хонадон киритилди.

Хатлов ўтказилган хонадонларда 5 909 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар аниқланиб, уларнинг 3565 нафарида ишлаш, 294 нафарида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш, 1083 нафарида тадбиркорлик билан шуғулланиш, 2075 нафар фуқароларнинг кредит олиш, яна 113 нафар фуқароларнинг кооперация асосида ишлаш ҳоҳиши борлиги аниқланган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури асосида 2075 нафар фуқаролар томонидан кредит олиш учун аризалар юборилган бўлиб, шундан 1172 таси мақсадли деб топилиб ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсияномалар берилди. Бугунги кунда 434 нафар фуқароларга дастур доирасида 8,6 млрд.сўмлик кредитлар ажратилган. Субсидия асосида иссиқхона қуриб бериш мақсадида 100 нафар фуқароларга пул маблағлари ажратилди. Бугунги кунда 80 нафар фуқароларга иссиқхона қуриб бериш ишлари якунланган.

Тумандаги умумий майдони 775,5 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш мақсадида 3054 та лотларга бўлиниб, аукцион савдо майдончасига жойлаштирилди. Шундан аукцион натижасига кўра бугунги кунда салкам 415 гектар ер 1640 нафар фуқароларга ажратилган.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов натижасида 2534 нафар ишлаш истагини билдирган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар аниқланиб, бугунги кунда 1282 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

Қабулхона ходимлари уйма-уй юриб ҳам, аҳолининг ўта шароити оғир, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганишлар давомида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган, лекин ёрдам кўрсатилмасдан дафтардан чиқариб юборилган ҳамда дафтарга киритилиши лозим бўлган оилалар дафтарга киритилмасдан эътиборсиз қолдирилган бир қанча ҳолатлар ҳам аниқланди.

Бўстон маҳалласида яшовчи 77 ёшли фуқаро Ўрозгул Пирнафасованинг фарзанди Асқар Қўчқоров ўсма касаллигига чалинган, 6 маротаба физотерапия муолажасини олган. Беморга ҳар бир олинган муолажа учун 6 млн. сўмдан жами 36 млн. сўм маблағ сарфланган. Невараси Тўлибоев Жаҳонгирнинг бош мия қисмида ўсимта пайдо бўлган, ўз вақтида даволаниши учун Тошкент шаҳрида операцияни амалга оширишга йўлланма ололмаган. Даволанишга маблағи бўлмаганлиги сабабли бир кўзи кўрмай қолган. Зудлик билан жарроҳлик йўли билан даволаниши зарур бўлса-да, ушбу оила "Темир дафтар"га киритилмасдан, эътиборсизлик билан қаралиб келингани аниқланган.

Халқ қабулхонаси кўмаги билан мазкур оила "Темир дафтар"га киритилди ва фуқаро Жаҳонгир Тўлибаевга бош мия қисмидаги ўсимтани даволатишга Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасасига боришига бепул йўлланма олишда амалий ёрдам берилди.

Тумандаги Халқ қабулхонаси томонидан йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларининг қисқа муддатда бартараф қилинаётганидан фуқаролар мамнун. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, барча ишлар туб замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассамдир.

Э.Ражабов, Халқ қабулхонаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026