16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:28
Фан ва таълим 👁 209

Амударё тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби фаолиятига бир назар

Амударё тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби фаолиятига бир назар

Мавзуга оид фотогалерея

Мамлакатимизда ўрта махсус профессионал таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ўсиб келаётган ёш авлодда интеллектуал қобилиятлар ва касбий билимларни ривожлантиришни кўзда тутади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи негизида Амударё тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби қайта ташкил қилинди.

Таълим муассасаси ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Халқаро стандарт таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан кадрлар тайёрлайди.

Мазкур ўқув маскани 360 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб муассасада фаоллар зали, спорт зали ва спорт майдончалари, 150 ўринли ўқув ишлаб чиқариш устахонаси мавжуд.

Шунингдек, ахборот кутубхона компьютер технологиялари билан таъминланган бўлиб, Ziyonet.uz ахборот тармоғига ҳамда оптик толали интернет толаларига уланган. Шунингдек кутубхонада 8 минг 860 дона илмий ва бадиий адабиётлар фонди мавжуд бўлиб билимга чанқоқ ёшлар ундан самарали тарзда фойдаланишмоқда.

Ундан ташқари, 2-сонли касб-ҳунар мактабида физика, кимё, биология, лабароториялари ва автомобилларни таъмирлаш, чет тиллари лингафон хоналари, тикувчилик, чизмачилик махсус хоналари шунингдек, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, йўл ҳаракати қоидалари, пайвaндловчи, газ ва сув тизимларини таъмирлаш, тикувчилик, электротехника аппаратларини таъмирлаш, ошпаз ва қандолатчи, устахоналари мавжуд ўқувчи-ёшлар малакали устозларидан олган билим ва кўникмаларини мана шу устахоналарда амалиётда қўллаб ўз тажрибаларини оширадилар.

Жорий йилда касб-ҳунар мактабида автомобилларни таъмирлаш чилангари, автомобил юриш қисмларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари, тикувчи,пайвандловчи, газ ва сув истеъмол назоратчи оператори, ошпаз, қандолатчи, ахборот воситалари машиналари ва компютер тармоқлари оператори, касблари буйича 377 нафар ўқувчи ёшлар ўқитилмоқда. Уларга 24 нафар малакали ўқитувчи ва 13 нафар ишлаб чиқариш таълим усталари таълим тарбия бериб келмоқдалар.

Бундан ташқари касб-ҳунар мактабида 20 та фан ва спорт тўгараклари ташкил қилинган бўлиб, ҳар бир ўқувчи ўзи танлаган касб бўйича назарий ва амалий билимларини ошириб келмоқдалар.

Шунингдек, ўқувчи-ёшлар устозларидан олган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида туманимиздаги 17 корхона ва ташкилотларда амалиёт даврини ўтамоқдалар.

Таълим муассасасининг асосий мақсадларидан бири ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўлиб, бу борада еришилаётган ютуқлар алоҳида эътирофга сазавор.

Айрим ўқувчилар ўзининг танлаган касби бўйича устозларидан таълим олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишган. Уларга мактабнинг малакали устозлари томонидан доимий равишда йўл-йўриқ кўрсатилиб тавсиялар бериб келинмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунар эгаллашларига имкон яратиш долзарб масала бўлиб турган бир вақтда касб-ҳунар мактабларининг фаолияти самарали ташкил этилаётгани қувонарли ҳолдир. Амударё тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби жамоаси ҳам бу борада юқори натижаларга эришишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйганлар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019