16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:42
Иқтисодиёт 👁 383

Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Сеитовнинг тадбиркорларга ҳисоботи ва мурожаати

Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Сеитовнинг тадбиркорларга ҳисоботи ва мурожаати

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Амударё туманида ўтказилган учрашувда жами 53 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбиркорлик субектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида мунтазам равишда, батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

Бугунги кунда ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туман солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатилмоқда.

Масалан, апрел ойи давомида 176та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ органларига алоқадор масалалар бўйича 118 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 43 та субектларнинг 559,6 миллион сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди ёки бошқа солиқ турларидан қарздорлик ҳисобига сингдирилди.

Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда. Шу маънода, тадбиркорлар учун янада енгиллик яратиш учун “Автокамерал” автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишга туширилиши соҳадаги янгилик бўлди.

Бу тизим орқали, солиқ органлари солиқ тўловчилар фаолиятида текширувдан олдинги таҳлилларни, эътибор қаратинг текширишларни эмас, таҳлилларни ўтказиши мумкин. Яъники, солиқ тўловчи фаолияти давомида қандайдир хатоликларга йўл қўяётган бўлса ёки ҳисоботларида қандайдир тафоввутлар кузатилаётган бўлса, автоматлашган тизим дарҳол солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хатоликларни тузатиш ҳақида хабарнома жўнатади. Ақлли дастур ўзи камчиликларни аниқлаб, ўз вақтида тадбиркорга кўмакчи бўлиб, хабар бериб боради. Энг муҳими, бунда инсон омили аралашмайди.

Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари, ходимлари томонидан тадбиркорлик субектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида апрел ойида 93 та корхонадаги 158 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар иш ўринларига эга бўлди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 70 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 42 нафар, қурилиш корхоналарида 12 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 34 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва буджетга 129,5 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
2022-йилнинг апрел ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан бюджетга 6 млрд 713,5 млн.сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз 7 млрд 289,6 млн.сўм булиб режаси 576,2 млн. сўм ортиғи билан яъни 108,6 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг апрел ойи мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Амударё туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 35 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2 та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 33 тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, бугунги тадбиркор кечагисидан тубдан фарқ қилади. Қонунчилигимиз ҳам улар учун қатор енгиллик ва қулайлик яратишга қаратилган. Бунинг натижасида, иқтисодиётда хуфёна бозор механизмларига ўз-ўзидан чек қўйилмоқда. Ҳалол тадбиркор учун шаффоф ва қонуний ишлайдиган давр келди. Шу боис, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланувчилар сони бугун 899 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрел ойи якуни билан туманда 830 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019